26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Депутатларнинг ''Арофат''га ташрифи

Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатлари Дархан Минбай ва Фахриддин Қоратоев Сайрам даҳасидаги “Арофат” хусусий мактабига ташриф буюриб, давлат-хусусий шерикчилик доирасида республикада биринчилар қаторида қурилган илм масканининг фаолияти билан танишдилар.

Улар мактабни оралаб, замонавий талабларга жавоб берадиган шароитларни юқори баҳолашди. 

Мактаб муассиси, таниқли қурувчи Низомхон Сулаймонов ва директор Роза Пак мартабали меҳмонларга жорий йил январь ойидан иш бошлаган илм даргоҳининг муваффақиятли одимлари, эришаётган ютуқлари ҳақида батафсил сўзлаб беришди.

Мажлислар залида ўтган учрашувда Д. Минбай мактаб жамоаси ва ўқувчиларга эзгу тилакларини билдирди.

– Ҳаётда қандай мақсад қўйсангиз, унга эришиш ўз қўлингизда. Мактабингизда чуқур ва пухта билим олиш учун барча шароитлар муҳайё экан. У яқинда иш бошлаганига қарамасдан, кўп ютуқларга эришибди. Келажакда тарбияли ва билимли инсон бўлишингизга тилакдошман, – деди у.

Депутатлар шу куни 1000 ўринли “Гул-Астана” болалар боғчасининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, “Балапан” давлат дастурини амалга оширишда жонбозлик кўрсатган Н. Сулаймоновга “Менинг Қозоғистоним” китобини туҳфа қилишди.

З. МЎМИНЖОНОВ. Тасвирда: учрашувдан лавҳа. А. ЎМАРОВ сурати, 2019-05-16, 12:12 128
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.