26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқаро поезд қатнови йўлга қўйилди

Куни кеча қўшни Ўзбекистон Республикаси 452-сонли “Самарқанд – Астана – Нурли йўл” халқаро тезюрар поездини Қозоғистонга тантанали равишда кузатди ва унинг илк рейси Шимкентга келди.

Сариоғоч вокзали орқали ўтиб, Шимкентда тўхтаган тезюрар поездни шаҳарликлар тантана билан кутиб олди ва йўловчиларга оқ йўл тилади. Меҳмонларга  вилоят транспорт ҳамда автомобиль йўллари бошқармасиниг раҳбари Нурлан Байғут  пешвоз чиқди ва ушбу йўналиш Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ўзаро маданий, маънавий, иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашини ҳамда туризм соҳасини ривожлантиришини таъкидлади.

– Бундан аввал “Алмати – Тошкент”  йўналиши очилса, мана, бугун “Са­мар­қанд – Астана – Нурли йўл” халқаро тезюрар поездининг биринчи рейсини кутиб олдик. Бу саноқли кунлардан кейин бош­ланадиган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси арафасидаги ажойиб янгилик бўлди. Эндиликда, Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳар­ларидан бири Самарқанддан Астанага махсус поезд қатнайди. Узунлиги 2 минг чақиримга яқин темир йўлдан ҳафтасига бир марта тезюрар поезд йўлга чиқади. Яъни, жума куни Шимкент орқали Астанага юрса, якшанбада Шимкентдан Тошкент орқали Самарқандга ўтади, – деди Н. Байғут.

Икки давлат учун умумий темир йўл йўна­лишини очиш тўғрисидаги қарор жорий йил­нинг март-апрель ойларида икки мамлакат президентларининг Астана, Сариоғочдаги учрашувлари ҳамда Қ. Мами раҳбарлигидаги ҳукумат ишчи гуруҳининг Тошкентга сафари натижасида амалга ошди. Учрашувлар натижаси – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўрта­сидаги саноат, савдо-логистика, транс­порт ҳамда бошқа со­ҳа­лардаги алоқаларнинг мустаҳкамланиб кела­ётганидан дарак беради.

Икки давлатнинг сайёҳлик соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашадиган темир йўл қардош элларнинг маданий алоқаларини янада кучайтиради, деб ўйлаймиз. Шунингдек, янги тезюрар поезд мамлакатимизда ўтадиган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига меҳмонларни ташишда ҳам астойдил хизмат қилади.

Шимкентда 20 дақиқа тўхтаган йўловчилар қайтадан поездга ўтириб, Шимкент темир йўл вокзалидан Астана шаҳрига жўнаб кетишди.

Ҳа айтганча, Самарқанд – Астана йўнали­шидаги поезднинг чипта баҳоси 28 минг тенгега яқин.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-06-08, 10:28
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.