26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Спортчи ва мураббийлар муносиб тақдирланди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев юртимиз довруғини дунёга ёйиб юрган машҳур спорт­­чилар ва уларнинг мураббийлари билан учрашди. ҚРда хизмат кўрсатган мураббий Мирзағали Айтжанов, тўғизқумалақдан ҚРда хизмат кўрсатган мураббий Камила Кўп­баева, боксдан халқаро даражадаги спорт устаси, Осиё чемпиони Бек Нурмағанбет, тўғиз­қумалақдан спорт устаси Асел Далиева, халқаро спорт устаси, жаҳон чемпиони Лина Каримова ва спорт устаси, жаҳон чемпионати совриндори Саят Жандарбеклар минтақа раҳбари қабулида бўлдилар.

Апрель ойида Туркиянинг Ан­­­­талия шаҳрида ўтган жаҳон чем­­­­пионатида тўғизқумалақчи ҳам­юртларимиз муваффақиятли қат­­­­­­­­нашишди. Йигирмага яқин дав­­­латнинг спортчилари иш­ти­­рок этган мусобақада Туркис­тон вилояти спортчилари 2та олтин, 2та ку­­­муш медални қўлга киритдилар. Чу­­нончи, Асел Да­лиева битта ол­­тин ва битта ку­муш медалга эга­­­­лик қилса, Ли­на Каримова – ол­­­тин, Са­ят Жан­­­­­дарбек эса кумуш ме­­­далга сазо­вор бўлишди.

Шунингдек, Таиланднинг Банг­кок шаҳрида уюш­тирилган боксдан катталар орасидаги Осиё чем­­­­пио­натида тур­кис­тон­лик Бек Нур­­­ма­­­ғанбет барча ра­қиб­ла­­­ри­­­­­дан ус­­­­тун келди.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Ес­тай­ули юртимиз ша­рафини ҳимоя қи­либ, яхши кўрсаткичларга эриш­­­­ган спортчи ва мураб­бий­лар­­ни қут­­­­­­­­­­­лаб, совға-саломлар топ­­­­ширди. 

, 2019-05-16, 12:23 38
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.