26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Туркистон” фильми – тарихга эҳтиром

Туркистон шаҳрида ўтган “JAS TURKISTAN – 2019” республика болалар ижодий марафони доирасида ёш авлод тарбиясида муҳим рол ўйнаб келаётган “Сақ” киностудияси “Туркистон” анимациявий фильмини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди.

Бадиий фильм ёш авлод қалбига она юртга муҳаббат туйғусини сингдириб, тарихга эҳтиромни шакллантиради.

Туркистон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан суратга олинган 25 дақиқалик фильмнинг формати 2D. Болаларга туҳфа қилинган асарнинг режиссёри ҳамда бош рассоми – Азамат Ерназаров, сценарий муаллифи – Бақитжан Қулжабаев, мусиқасини Айтеке Кўптилеу басталаган.

Фильм тақдимотида сўзга чиққан “Сақ” киностудияси директори Нуриддин Паттеев: – “Сақ” киностудияси анимация соҳасини ривожлантириш билан бирга, боланинг дунёқарашини тўғри шакллантириш, ватанпарварлик, инсонийлик, ҳаққонийлик ҳамда дўстлик каби фазилатларни тарғиб этиб, уларни авлод онгига сингдиришни ўзининг бош мақсади санайди, – деди.

Янги анимациявий фильм томошабинларни ҳаётий воқеалар асосида одамгарчиликка, жамият олдидаги жавобгарликни ҳис қилишга ундайди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-17, 18:47 75
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.