26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Jas Turkistan – 2019'' марафони – Туркистонда

“Jas Turkistan – 2019” республика болалар ижодий марафонининг тақдимот маросимида мамлакатимиздаги болалар нашрларининг муҳаррирлари, шоирлар, ёзувчилар, сайт раҳбарлари, анимация, таржима ва таълим соҳаси вакиллари ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.

Ижодий марафон доирасида республика ва минтақавий нашриётларнинг кўргазмаси ташкил этилди. “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Малик Ўтарбаев маъруза қилди. 

– “Jas Turkistan – 2019” болалар ижодий марафонини ўтказишдан мақсад – болаларни ҳар томонлама ривожлантириб, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эзгуликка етаклаш, ижодга мослашувини таъминлаш. Болалар руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган, уларни шафқатсизликка чорловчи ахборот манбаларига чек қўйиш керак. Бу борада ижодкорлар ва маҳаллий бошқарув органлари саъй-ҳаракатларини бирлаштиргани маъқул, – деди ҳоким ўринбосари.

Тадбир модератори, вилоят ички сиёсат бошқармаси раҳбари Бейсен Тажибаев ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этувчи тадбирни мунтазам ўтказиб туришни режалаштирилаётганини маълум қилди.

Марафоннинг иккинчи куни Келес туманида давом этади.

Асет Ассанди тасвири, 2019-05-17, 18:50 72
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.