26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астана иқтисодий форуми: якдиллик сари яна бир қадам

Пойтахтда ХII Астана иқтисодий форуми бошланди. “Илҳомлантирувчи ўсиш: одамлар, шаҳарлар ҳамда иқтисодиётлар” мавзуидаги халқаро анжуманнинг пленар мажлисида Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Н. Назарбаев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирок этишди.

Икки кун давом этган форумнинг пленар мажлиси ЭКСПО – 2017 кўргазмалар мажмуаси базасидаги Конгресс-марказда ўтди. Мажлисда Нобель мукофотининг лауреатлари, жаҳонга машҳур таҳлилчилар, сиёсатшунослар, дунёнинг кўзга кўринган бизнес вакиллари қатнашдилар.

Пленар мажлисга Euronews мухбири Штефан Гробе модераторлик қилиб, CNN мухбири Жон Дефтерилс форум доирасидаги бир қатор сессияларни олиб борди.

 Euronews мухбири Штефан Гробе даставвал сўзни Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Н. Назарбаевга берди. Элбоши ўз сўзида Астана иқтисодий форумида тилга олинган таклиф ва хулосалар Қозоғистоннинг дунёвий таҳдидларга ўз вақтида жавоб қайтаришига имкон берганлигини айтди.

– Ушбу форумда кўтарилган мавзуларнинг барчаси яқин йиллардаги ривожланишга таъсир кўрсатадиган стратегик масалалардир. Шу йиллари G-Global лойиҳалари, дунёвий экология, ишсизликка қарши кураш, одам капиталини ривожлантириш, янги энергия манбаларини ҳам қўшганда, кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдик. Ўтган йили глобал таҳдидлар саммитини ўтказдик. Форум доирасида БМТ Бош ассамблеясининг қўллови билан тангликка қарши иккита конференция уюштирдик. Бунгача ўтган форумларнинг хулосалари Қозоғистоннинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Бизнинг фикр ва таклифларимиздан бошқа минтақаларда ҳам фойдаланилди, деб ўйлайман, – деди Н. Назарбаев.

2019-05-17, 19:46 565
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.