26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бандлик масаласи – Президент эътиборида

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев меҳнат ва бандлик масалалари бўйича мажлис ўтказди

Унда Парламент депутатлари, Ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда сармоядорлар ва йирик компаниялар раҳбарлари қатнашдилар.

Қозоғистон Президенти бу соҳадаги давлат сиёсати аҳолини муносиб иш билан таъминлаш ва ҳаққоний меҳнат ҳақига асосланиши шарт деб таъкидлади. Бунинг учун Ҳукумат олдига тезкорлик билан ҳал этилиши лозим бўлган бир неча вазифа қўйди.

– Биринчи. Меҳнат бозори талабларига мос мутахассислар тайёрлаш. Тўртинчи саноат инқилоби янги ихтисосларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бугунги олган билимнинг вақт ўтган сари иш бермай қолиши  кўп учрамоқда. Ҳукумат таълим  дастурларининг дунёвий андазаларга мос равишда бутунлай янгиланишини таъминлаши лозим, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти шу йўналишда келгуси уч йилда пешқадам 180та коллеж ва 20та  ОЎЮнинг кучайтирилишини маълум қилди. Ҳукуматга олий ва касбий техник таълим бериш сифатини назорат қилишни топширди.

Сифатли иш ўринларини ташкил этиш – иккинчи асосий вазифа.

Учинчи вазифа бандликнинг янги тамойиллари Давлат раҳбари ёшларнинг ишга жойлаштирилишини тўртинчи асосий вазифа сифатида атаб ўтди. Бешинчиси – инклюзивлик. Қозоғистон Президенти Ҳукуматга “Меҳнат” давлат дастури орқали имконияти чекланган фуқароларнинг ишга жойлашишини таъминлашни топширди. Шунингдек, у меҳнат сафарбарлигини кучайтиришни олтинчи вазифа деб кўрсатди. Ҳукуматга топширилган сўнгги вазифа – гендер тенг ҳуқуқлилигини шакллантириш. ҚР Президенти  аёлларнинг меҳнатини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат бошқарувининг барча даражаларида ва корпоратив соҳаларда иштирокини таъминлаш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.

Akorda.kz, 2019-05-17, 19:49 94
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.