26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Экспо тадбирлари элбоши эътиборида

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев раислигида “Астана ЭКСПО – 2017” кўргазмаси масалалари бўйича йиғилиш ўтди. 

Унда Президент Девони раҳбари А. Жақсибеков, Президент ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби В. Жумаканов, Бош прокурор Ж. Асанов, Давлат қўриқлаш хизмати раҳбари А. Қуренбеков, Мудофаа вазири С. Жасузақов, Ички ишлар вазири К. Қасимов, «Сырбар» ташқи разведка хизмати директори Г. Байжанов, Астана шаҳри ҳокими А. Исекешев, «Астана ЭКСПО-2017» МК” ҲЖ Бошқаруви раиси А. Есимов, Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С. Абиш иштирок этдилар.  

Қозоғистон Президенти амалга оширилган улкан тайёргарлик ишларини таъкидлаб ўтди.

– Биз ҳал қилувчи сонияларга – кўргазма очилишига яқинлашмоқдамиз. Қозоғистон пойтахтига кўпсонли меҳмонлар келиши кутилмоқда. Бугунги кунгача 1,2 миллион – кутилганидан анча кўпроқ билет сотилди, – деди Элбоши. 

Нурсултан Назарбаев кўргазма ўтаётган даврда мураккаб халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда нафақат Астанада, балки барча минтақаларда меҳмонлар ва мамлакатимиз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш зарурлигига алоҳида урғу берди. Бунинг учун ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юкланишини уқтирди. 

Йиғилиш ниҳоясида Давлат раҳбари қатор аниқ топшириқлар берди. 

 

Президент Матбуот хизмати маълумотлари асосида., 2017-06-08, 10:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.