26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Саёҳат хавфсиз бўлади

ҚР Бош вазири А. Маминнинг жорий йил 4 мартдаги топшириғи ҳамда ҚР сайёҳлик соҳасини ривожлантиришнинг 2019-2025 йилларга мўлжалланган давлат дастурини амалга ошириш мақсадида, сайёҳлар кўп келадиган вилоятларда туристик полиция ташкил этишга доир йўл харитаси тасдиқланди.

Мазкур топшириққа мувофиқ, Туркистон вилоят Полиция департаментининг миг­рация полицияси бошқармаси қошида янги бўлим – туристик полиция тузилди. Мақсад – Қозоғистон Республикасининг халқаро нуфузи ҳамда сайёҳлик жозибадорлигини ошириш, хориж фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларни қизиқтирган са­волларга жавоб, маслаҳатлар бериш, ноқулай вазиятларнинг олдини олишга кўмаклашишдан иборат.

Туркистон вилоят Полиция департаменти раҳбарининг ўринбосари А. Сейдуалиев янги бўлимнинг очилишида иштирок этиб, сайёҳлик полициячиларнинг фаолиятига муваффақият тилади, бу тадбир яхши нати­жалар беришига ишонч билдирди.

– Бугунги кунда сайёҳлик полиция бўли­мида 10 ходим бор. Улардан 5 нафари Х. А. Яссавий мақбарасида бўлса, қолгани Ўтрор туманидаги Арслонбоб мақбарасини кузатиб туради. Ҳар бир объектга модул­ли стационар бекатлар ўрнатилиб, видео­назорат, планшет, рациялар билан жиҳоз­ланган ҳамда “Tourist Polise” ёзувли махсус кийимлар билан таъминланган.

Туристик полиция ходимларидан касбий фаолиятга хос хусусиятлар – сайёҳлар би­лан илиқ мулоқот қила олиш, бир неча тилни ўзлаштириш, тарихни яхши билиш, турли муаммоларни тез ва ижобий ҳал эта олиш талаб қилинади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-20, 10:41 105
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.