26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эътибор ва ғамхўрлик ифодаси

Туркистон вилоятида кўп болали оилаларга қайтаримсиз 500 минг тенге давлат гранти берилади

“Nur Otan” партияси съез­­­­дида Элбоши кам таъминланган ва кўп бо­ла­ли оилалар гуру­­­­­­­­­ҳига иж­тимоий қўл­­лов тад­бир­ларини кучай­тиришга доир топшириқлар бериб, ман­зилли ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги тартиби бўйича муҳим та­шаб­буслар билан чиқди. 

Шунга биноан вилоятда махсус штаб тузилиб, ҳар бир оилага уйма-уй ора­лаш орқали ижтимоий ха­рита тузилди. Мазкур ха­рита бўйича вилоятдаги 86,6 минг кўп болали ои­ладан 19 мингтаси камтаъмин­лан­ганлар қаторига кири­тилди. Буни Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят ҳо­­кимининг ўринбосари Ербўл Садир маълум қилди.

– Туркистон вилоятида жо­рий йилнинг 1 апрелидан бош­лаб, манзилли ижтимоий ёр­дамга мурожаат қилган 56,9 минг фуқарога маслаҳат бери­либ, вилоят бўйича қабул­лан­ган 32326та оиланинг ари­за­лари “Е-халық” ахборий элек­трон тармоққа киритилди. Бу­гунги кунда 24748та оилага ман­­­зилли ижтимоий ёрдам та­йин­ланиб, шундан 21608тасига 4,7 млрд. тенге тўланди. Шу­нинг­дек, 1-чоракда ёрдам миқ­дори қайта кўриб чиқилиб, 15422 оилага кўпайтирилган миқ­дор­даги манзилли ижтимоий ёр­­дам берилди, – деди Ербўл Абилхайрули.

Жорий йилда киритилган ўз­га­ришларга кўра шартли пул ёр­дамини 12 ойга, шартсиз пул ёр­дамини 6 ойга бериш кўзланди. Манзилли ижтимоий ёрдамнинг ойлик миқдори битта оилага ўрта ҳисобда 100-150 минг тенгени, йиллик миқдори 1,8-2 млн. тенге­ни ташкил этади. Шунга би­ноан, салмоқли маблағдан унумли фой­даланиш ҳамда ўз иши­ни таш­кил этиб, қўшимча да­ро­мад топиши учун вилоятда кам таъмин­ланган фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш ишлари олиб борил­моқда.

Ўтган йил тажрибаси асосида манзилли ижтимоий ёрдамнинг бир марталик тўловига устуворлик бериб,  мазкур маблағ ҳисобидан вилоятда тайёрланган 15та ки­чик бизнес-лойиҳа амалга оши­­рилади. Натижада 2019 йил­нинг 1-чорагида 400га яқин оила ўз ишини очди. Қўшимча равишда, “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси билан бирлашиб, “Меҳнат” давлат дастурига тегишли ўзгаришлар киритилганидан кейин кўп бола­ли оилалардан ҳар бирига қай­таримсиз 500 минг тенгедан дав­лат гранти бериладиган бўлди, – деди вилоят ҳокимининг ўрин­босари.

Бундан ташқари, кўп болали оилаларни уй-жой билан таъмин­­­­лаш бўйича ишлар олиб борил­моқда. 

Кўп болали оилаларни бош­пана билан таъминлаш ишлари ҳомийлар ҳисобидан ҳам амал­га оширилмоқда. Жорий йил ҳомийлар томонидан 18та кўп бо­­­­лали оила уй билан таъмин­ланди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-20, 10:50 58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.