26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давлат тили – менинг тилим

“Тилнинг софлиги, маъно аниқлиги, ўт­кирлиги учун кураш – маданият қуроли учун курашдир. Бу қурол қанчалик ўткир бўл­са, қанчалик аниқ йўналтирилса, у шу қадар енгилмасдир”.

Максим Горький.

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги давлат тилининг об­­­­­­рўсини ошириш, уни ўзга миллат вакил­лари­­­нинг чуқур ўзлаштиришига катта имко­ният­лар яра­­­­тишнинг устувор йўналишлари белгилаб бе­­­рилган. “Тилнинг уч яхлитлиги” ма­да­ний ло­­­йи­­­ҳаси доирасида Қозоғистон ўз­бек этно­­­маданият бирлашмаларининг “Дўст­лик” ҳамжа­­­мияти Тур­кистон вилояти ҳамда Шимкент шаҳар таълим бошқармалари билан ҳамкорликда анъанавий “Давлат тилини билиш – фарзим!” республика танловини ўтказди.

Тадбирни  “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Ик­ромжон Ҳошимжонов очиб, олий ўқув юртла­ри­­­дан бепул сертификатлар тақдим этган таълим муассасалари вакилларига ўз миннат­дор­­­­­­­­­­чилигини билдирди.  

Танловда республика ўзбек мактабларидан келган 19 нафар битирувчи синф ўқувчиси қозоқ тилидан билимини синовдан ўтказди. Беллашув қоидаларига кўра, дастлаб, даъвогарлар қо­зоқ тилида эссе ёзишди, иккинчи шарт – шеърий тарз­­­да, соф бадиий талаффузда ўзини таништириш, хатжилдга яширилган мақолларнинг давомини топиб айтиш, қозоқ халқининг урф-одатлари, та­­­рихий ҳамда таниқли давлат, жа­мият, маданият, ада­­­биёт, санъат арбоблари­нинг ҳаёти ва ижоди тўғ­­­рисидаги саволларга жавоб беришди.

Хуллас, иштирокчилар, устозлар, дўстлар ҳам­­­да ота-оналар учун ҳаяжонли ва кўтаринки руҳ­­да ўтган танлов якунига етиб, ғолибларга олий ўқув юртларида бепул таълим олиш учун махсус сертификатлар  топширилди.

Билимдонлиги, топқирлиги, қозоқ урф-одат­­­ларини яхши билиши туфайли энг кўп балл тўплаган туркистонлик Шукрулло Шер­­­метов (суратда) (Э. Иззатуллаев номли мактаб) ҳамда Шимкент шаҳридаги 124-сонли мактаб ўқувчиси Мадина Жумановага  Silkway халқаро университетининг махсус сертификати насиб этди. А. Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университетининг ик­­­­­­­­ки дона сертификати Туркистон шаҳридаги С. Раҳимов номидаги умумий ўрта мактаб ўқув­­­­­­­­­­­­чиси Бекзод Маннопов ҳамда Мақтаарал ту­­ма­­­­­­­нидаги “Асыл мұра” мактаби битирувчиси Шоҳ­синам Мелибоевага берилди, шаҳардаги 109-сонли мактаб ўқувчиси Мухлиса Анорқулова 50 фоизли Шимкент университети сертификатига, 107-сонли мактаб-лицейдан Покиза Иброҳимова ҳамда  8-сонли Тўйби Бегманова номли мактаб ўқувчиси Шаҳло Исмоилова А. Исмоилов номидаги гуманитар-педагогика кол­лежида бепул таҳсил олиш грантига эга бўлдилар.

Ғолибларни Туркистон вилоят таълим бош­қармасига қарашли “Вилоят қўшимча таълимни ривожлантириш маркази” директори ўринбосари А. Егембердиева табриклаб, 7 нафар совриндор ўқувчига диплом ва смартфонлар тақдим эт­ди. Шунингдек, иштирокчиларга Шимкент ша­ҳар таълим бошқармаси ҳамда “Дўстлик” ҳамжа­мия­­­тининг дипломлари, ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари ҳам топширилди.

Мухтабар УСМОНОВА., 2019-05-21, 11:51 137
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.