26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Полвонга – ''Нива'' автомашинаси

Ўрдабоши тумани Темирлан аҳоли манзилида Ҳожимуқон Мунайт­пасовнинг 148 йиллиги муносабати билан қозоқча курашдан анъа­на­­вий халқаро турнир ниҳоясига етди. Икки кун давом этган мусо­­­­­­ба­қада кураги ерга тегмаган полвонлар бош соврин учун бел­лаш­дилар.

Туркистон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўрдабоши тумани ҳоким­лиги ташкилотчилигида ўт­ган мусобақада Россия, Ўзбекистон, Мўғулистондан ва рес­пуб­лика­мизнинг барча вилоят­ла­ридан 300га яқин полвон қатнашди. 

Турнирнинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Малик Ўтарбаев, жисмоний тарбия ва спорт бош­қармаси раҳбари Пўлат Қириқбаев иштирокчиларни қутлаб, уларга муваффақият тиладилар.

Қизғин беллашувларга бой му­собақада 8та вазн даражасида ғолиблар аниқланди. 

Оғир вазнда 32 нафар полвон куч синашди. Натижада, учинчи ўринни Мўғулистон полвони Дорж Анар қўлга киритди. Финал баҳсида алматилик Руслан Абдиразақов мўғулистонлик Серик Бердимурат билан куч синашиб, катта фарқ билан ғалаба қозонди. Унга бош соврин – “Нива” автомашинаси берилди. Халқаро турнирнинг ғо­либ ва совриндорлари эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-21, 11:58 86
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.