26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Арисда қуёш электр станцияси қурилмоқда

Туркистон вилояти ҳо­­­­­­­­­­­­­­­кими Ўмирзақ Шўкеев Арис шаҳрига махсус иш са­­­­­фа­ри билан борди. Минта­қа раҳбари дастлаб Ақ­­­­­­­­­­­­дала овул округидаги “Қа­­­­­­­­­­­­­­зына жер LTD” МЧБда бўлди. Сут етиштириш би­­­­­­­­­­­­­­­лан шуғулланадиган би­­­­­­­­­­­ро­дарлик 2012 йилда таш­кил қилинган. Унинг та­сар­­­­­­­­­­­­­­­­­руфида 2858 гектар ер бор. Фермада 1200 бош голштин-фриз зотли сигир бо­­­­­­­­­­­­қил­­­­­­­­­­моқда. Улар кунига 26 литр­­­­­дан сут беради. Бу ерда 52 одам доимий иш билан банд.

Шунингдек, вилоят ҳокими Арис шаҳ­рида жойлашган “Арыс минералды су” МЧБга борди. Алкоголсиз ичимликлар чиқарадиган биродарлик 2018 йилда ташкил қилинган. 1 гек­­­­­­­­­­­­­­­­тар майдонда жой­лашган ло­­­­­­­йиҳанинг сармоявий қиймати 250 млн. тенге. Цех йилига 18 млн. литр чанқовбосди ичим­ликлар ишлаб чиқаради.

Сафар давомида Ўмирзақ Естайули “Овулим – олтин бе­­­шигим” лойиҳаси дои­расида бажариладиган ишлар режаси билан танишди. Дастурда Арис шаҳрини кўкаламзорлаштириш, истироҳат боғ­ларини янгилаш ишлари назарда ту­тилган. Шунингдек, қуриладиган ўқув­­­­чилар саройи, ёзги соғлом­лаштириш лагери ва спорт маж­муасининг лойиҳаси таниш­тирилди. 

Амалга оширилаётган иш­лар билан танишган вилоят раҳбари “Овулим – олтин бе­шигим” лойиҳасини изчил амал­га ошириш билан бирга ша­ҳар ва аҳоли манзилларини ободонлаштириш ишларини кучайтиришни ҳам топширди, қишлоқ хўжалигини ривож­лантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкид­лади. 

Бундан ташқари, вилоят ҳокими “KazGreenTekSolar” МЧБга тегишли қуёш электр станцияси қурилиш ишлари билан танишди. Франциянинг “УрбоСолар” компанияси билан қўшма лойиҳага ху­сусий ва Европа тараққиёт банкидан 7 млрд. тенге ажратиш кўзланган. 30 гектар ердаги станцияда 14 мВт электр қуввати ишлаб чиқарилади. Лойиҳа ишга тушса, станцияда 30 киши доимий иш билан банд бўлади. 

Вилоят ҳокими Байирқум овул окру­гида қурилаётган “In­ternational company of Cotton” компаниясининг SPK-1 ишлаб чиқариш ширкатига ҳам борди. Пахта етиштириш билан шу­ғулланадиган кор­хонанинг ло­­­­­­­­йиҳавий қиймати 5 млрд. тен­­­­­­ге. Ширкат хўжалигида 5 минг гектар ер бор. Биринчи бос­­­­­­­қичда унинг 2000 гектари ўзлаштирилади. Ширкат тўлиқ ишга тушса, 500 одам доимий иш билан таъминланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-21, 12:00 72
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.