26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
480та лойиҳа амалга оширилади

Кеча Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев раислигида девон мажлиси ўтди. Кун тартибида 2019 йил январь-апрель оралиғида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривож­­­­­­­­­­­­­­лантириш ва бюджет ижро­си, ёзги таътил ойларида бо­­­­­лаларнинг  соғломлаштириш масканларида дам олишини ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Селектор мажлисида мин­­­тақа раҳбари Ўмирзақ Шў­кеев туман раҳбарларига мин­тақаларда оилавий деҳқон хў­­­­­­­­­­­­жаликларини кўпайтириш ке­­­­­раклигини айтди. Шунингдек, “Овулим – олтин бешигим” ло­йиҳаси доирасида амалга оши­­­­­риладиган ишларни жа­­­дал­­­­­­­­­лаштириб, Туркистон ви­лоя­­­­ти ҳудудларини ривож­лан­тириш, аҳолини доимий иш ўринлари билан таъминлаш мақ­­садида 480та лойиҳани ҳо­зир­даноқ бошлаш лозимлигини таъкидлади. Топшириқни бажар­маган туман ҳокимларига те­­гишли чора кўрилишини эс­­­латди.  

Туркистон шаҳри ҳокими Алип­­бек Ўсербаев вилоят мар­казида давлат эҳтиёжи учун 303та иншоот бўшатилганини айтди. Вилоят ҳокими бўшаган жойларда қурилиш ишларини жадаллаштириб, шаҳардаги давлат тасарруфига олина­диган иншоотларнинг эгалари билан тушунтириш ишларини олиб боришни топширди.

Молия бошқармаси раҳбари Абдрахман Тасибаев 2019 йил­нинг 1 майигача маҳаллий бюд­жетга тушадиган солиқлар ва тушумлар режаси 109,7 фоизга бажарилганини маълум қилди.

Ёзги таътил кунларида бо­лалар ҳордиғи масаласи бў­йича таълим бошқармаси раҳ­бари вазифасини вақтинча ба­жараётган А. Садиқова жо­­­­­­­­­­­­рий йил ёз мавсумида шаҳар ташқарисида 23та соғ­­­ломлаш­тириш лагери (7та давлат, 16та хусусий) фаолият юри­­тишини айтди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-21, 12:02 61
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.