26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқаро аэропортга тамал тоши қўйилди

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин Туркистон вилоятига иш сафари билан келиб, шаҳарда қурилиш ишларини вақтида тугатиш ҳамда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожланишини таъминлаш жараёнлари билан танишди.

Вилоят марказига келган Бош вазир ва вилоят ҳокими Ў. Шўкеев даставвал, “TurkistanInternationalAirport” халқаро аэропорти қурилиши пойдеворига капсула солиш маросимида қатнашди. Лойиҳа YDA Holding турк компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади, жалб қилинган сармоя миқдори 70 млн. АҚШ долларидан зиёд.

Асқар Мамин халқаро аэропорт қурилиши бошланиши билан туркистонликларни қутлаб, иншоотнинг вақтида фойдаланишга топширилишини айтди.

YDA Holding бошқаруви раиси Арслан Ҳусейн аэропортнинг халқаро андазаларга мувофиқ ҳамда замонавий қурилиш технологиялари асосида қурилишини айтди. Терминалнинг йиллик ўтказиш қобилияти 3 млн. йўловчини ташкил этади. 

Туркистон шаҳридаги янги аэропортнинг қурилишини Туркиянинг “ИДА ИНШААТ САНАЙИ ВЕ ТИДЖАРЕТ АНОНИМ ШИРКЕТИ” компанияси олиб боради. Халқаро аэропорт Туркистон шаҳридан 16 чақирим узоқликда жойлашган. 900 гектар майдонда терминал, учиб-қўниш йўлаги ҳамда бошқа иншоотлар қуриш режалаштирилган. Аэропорт 2020 йил декабрь ойида фойдаланишга топширилади.

Вилоят марказидаги илк халқаро аэропорт қурилишига энг кучли қозоғистонлик ҳамда хорижлик экспертлар жалб қилинади. Унда қурилиш саноатининг янги ютуқларидан фойдаланиш мўлжалланмоқда.

Иш сафари доирасида ижтимоий иншоотлар ҳамда маъмурий мақсаддаги биноларни қуриш лойиҳалари кўриб чиқилди, улар қаторида ўқувчилар саройи, туристик йўналишдаги коллеж, спорт ҳамда мусиқа мактаблари, спорт саройи, аҳолига хизмат кўрсатиш маркази, аттракционларга эга истироҳат боғи, мусиқий фаввора, амфитеатр, шунингдек, вилоят ҳокимлиги, медиа-марказ ҳамда конгресс холл бинолари бор.

Шаҳарнинг тарихий-ма­­­­­­даний марказида Х. А. Яс­­­са­­вий музейи, вило­ят илмий-оммабоп ку­туб­­­хо­наси, шарқ ҳаммомини қу­риш ҳам­да ташриф-мар­казининг бино­си­ни таъмир­лаш ишлари тек­ши­рилди.

Бош вазир А. Мамин ис­тироҳат боғи ва “Нур-Сул­тан” май­дони, Никоҳ са­ро­йи, “Rixos Turkestan” меҳ­­монхонаси қурилиши бош­ланган майдонларда бўлди.

Янгидан қурилаётган имо­­ратларни электр қуввати би­лан узлуксиз таъминлаш мақсадида Туркистон шаҳ­рида “Ясси” кичик станцияси қурилади. Айни пайтда унинг пойдеворини тиклаш иш­лари юритилмоқда. А. Ма­мин­­га ушбу иншоотни 2020 йилнинг биринчи яр­мида фой­даланишга топ­шириш ре­жа­­лангани айтилди.

Бош вазирнинг Туркистон вилоятига сафари чоғида уму­мий қиймати 1,97 млрд. дол­ларни ташкил этадиган 5та ҳужжат имзоланди.

1. Туркистон вилоят ҳо­­­ким­лиги билан “Эко-куль­­тура” Россия ком­па­нияси ўртасида 1,1 млрд. доллар қийматига эга Келес ту­ма­нида майдони 500 гектарли иссиқхона маж­муа­сини қуриш бўйича ҳам­кор­лик меморандуми;

2. ҚР Индустрия ҳамда ин­­­фратузилмавий тараққиёт ва­зирлиги, Туркистон ви­лоят ҳокимлиги ҳамда KA­ZAKHSTAN CHN-KZ ELEC­TRIC INDUSTRIAL PARK GROUP Хитой компанияси ўр­тасида 524 млн. доллар қий­матга эга “Туркистон” ин­дустриявий минтақасида энер­гетик ускуна ва буюм­лар иш­лаб чиқарадиган Қозо­ғистон – Хитой паркини қуриш бўйича меморандум;

3. ҚР Энергетика ва­зир­­лиги, Туркистон вилоят ҳо­­кимлиги ҳамда KAZA­KHS­TAN CHN-KZ ELEC­­TRIC IN­DUSTRIAL PARK GROUP Хи­той компанияси ўртасида 225 млн. АҚШ доллари қий­матида Кентов шаҳрида қув­вати 20 мВт “Қўтирбулақ” ша­мол ва қуёш электр стан­циясини қуриш бўйича ҳам­корлик меморандуми;

4. Туркистон вилояти ҳо­кимлиги ва “KazPV LTD” МЧБ ўртасида 100 млн. АҚШ дол­ларига тенг, қозоғистонлик кремний асосида фото­электрли модуллардан фой­даланадиган, қуввати 100 мВт ли қуёш электр стан­цияларини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандуми;

5. Туркистон вилоят ҳо­кимлиги ва POLCOTTON LTD поляк компанияси ўртасида 27 млн. АҚШ долларига Сайрам туманида майдони 21 гектарли иссиқхона маж­муасини қуриш бўйича ҳам­корлик меморандуми.

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати, 2019-05-21, 12:03 76
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.