26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Номзодлар фаолликни оширмоқда

Таҳлилчилар Президентликка номзодларнинг тарғибот-ташвиқот ишларига баҳо беришди

Алматида олдиндаги Президент сайловига бағишланган мажлис ўтди. Учрашувда маҳаллий таҳлилчилар ва тадқиқотчилар сайлов мавсуми, номзодларнинг тайёргарлик ишлари юзасидан фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

Барча давлат фуқаролари кутаётган Президент сайлови яқинлашмоқда. Давлат бошқаруви ишига номзодларнинг сайловолди дастурлари қай даражада? Уларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари, аҳоли билан учрашувлари қандай ўтяпти? Номзодларнинг ғоялари қай даражада кўнгилга яқин? Шу мавзуларни таҳлил этган назоратчилар ОАВ номзодларнинг фикрини аҳолига етказишда фаоллик кўрсатиши лозимлигини айтишди. Уларнинг фикрича, бунда, асосан, интернет тармоғидан самарали фойдаланган маъқул. Энг асосийси, халқнинг эътибори ҳақиқий етакчига қаратилиши керак.

– Дастурларни тўлиқ таҳлил қилдик. Ҳар бири бўйича турлича фикрлар айтишга бўлади. Балки, вақтнинг тиғизлиги, форматларнинг камчилиги деган масалалар таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Баъзи бир сайловолди дастурлари шошилинч суратда ёзилиб, халққа етказиш ишораси ҳам сезилиб қолди. Халқ ёдида сақлаб қоладиган камида 5-10та қоида билангина чиқа қолайлик, деган номзодлар ҳам учради. Ўзининг дастурини теран изланиб, турли йўналишда асосий ҳисоблаган барча соҳаларни қамраб олган яхши дастурлар ҳам бор. Уларнинг бирозини саралаб айтиш ҳам мумкин. Масалан, Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг дастурини тўлақонли дастурлардан бири деб баҳоладик. Иккинчи навбатда Тўлеутай Рахимбеков ва Амиржан Қўсанов, давлатимиз тарихида илк бор сайловга тиркалган аёл Дания Еспаеванинг дастури ҳам чин маънода кўнгилдагидек ёзилган, қатор долзарб масалалар қамралган, деб айта оламиз, – деди сиёсатшунос Айдўс Сарим.

Ўз фикрини билдирган бошқа таҳлилчилар иқтисодиёт, жамият каби давлатнинг асосий таянчи ҳисобланадиган соҳаларни ривожлантиришга интиладиган етакчигина сиёсий барқарорликни янада кучайтира олади, дейишди. Шунинг учун Президентликка номзодлар сайловчиларни ўзининг аниқ раҳнамо эканлигига ишонтира олишлари кераклигини маълум қилдилар. 

“Егемен Қазақстан”, 2019-05-21, 12:06 80
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.