26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''МУТОЛАА ГАШТИ'' якунлари чиқарилди

Бундан роппа-роса етти ой аввал газетамизда янги – “Мутолаа гашти” рукни очилган ва унда китобхонларнинг зеҳн-заковатини, хотирасини синаб кўриш, каттаю кичикни китоб ўқишга қизиқтириш мақсадида машҳур адибларнинг асарлари бўйича саволлар чоп этилиб борган эди. 

Нашримизнинг 10та сонида севимли ёзувчиларимиздан Абдулла Қодирий(“Ўткан кунлар”), Одил Ёқубов(“Муқаддас”), Тоғай Мурод(“Отамдан қолган далалар”), Ўткир Ҳошимов(“Қалбингга қулоқ сол”), Тоҳир Малик(“Сўнгги ўқ”), Чингиз Айтматов(“Жамила”), Саид Аҳмад(“Қирқ беш кун”), Мухтор Ауезов(“Ким айбдор?”), Ўлмас Умарбеков(“Ёз ёмғири”) ва Қамчибек Кенжа(“Палахмон тошлари”) қисса ҳамда романларидаги образлар, уларнинг хатти-ҳаракатлари, айтган гаплари, воқеа жойлари ва бошқа эътиборли жиҳатлари тилга олиниб, жумбоқли саволлар китобсеварларга ҳавола этилди.

Мазкур ўзига хос викторинамиз вилоятимизда ҳали ҳам китобсеварлар кўплигини, бадиий асарлар мутолаасига қизиқиш сусаймаганини кўрсатди. Саволларимизга биринчи бўлиб жавоб йўллаган Шимкент шаҳридаги 42-сонли Ҳамза номидаги ўрта мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Шоҳиста Райимқулова, беллашувда фаол қатнашган Кентов шаҳар Эски Иқон қишлоғидаги “Иқон” ўрта мактабининг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Муҳтарам Султонова, шу қишлоқдаги “Тожинисо она” болалар боғчаси мудираси Ирода Муҳаммаджонова, Қарноқ қишлоғидан М. Қошғарий номли мактаб-лицей ўқитувчиси Долимжон Сайфуллаев, Сайрам тумани Қорабулоқ қишлоғидан меҳнат фахрийси Победахон Абдазимова, Туркистон шаҳридаги Э. Иззатуллаев номли ўрта мактабнинг 10-“Б” синф ўқувчилари Сарвиноз Қаумбаева ва Муниса Абдукаримоваларга самимий миннатдорчилик билдирамиз. 

Ва ниҳоят, танлов натижалари эълон қилинди:

250 имкониятдан 248 балл тўплашга муваффақ бўлган Муҳтарам Султонова мутлақ ғолиба – олий ўрин соҳибаси бўлди!

Сарвиноз Қаумбаева – 1-ўрин(223 балл);

Муниса Абдукаримова – 2-ўрин(158 балл);

Ирода Муҳаммаджонова – 3-ўрин(156 балл)ни қўлга киритдилар.

Бугун Туркистон шаҳридаги Э. Иззатуллаев номидаги мактабда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтди.

Танлов пешқадамлари ҳамда иштирокчилари турли даражадаги дипломлар ва совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирда Туркистон вилоят маслаҳати депутати Зуппархон Чолдонов, “Жанубий Қозоғистон” газетаси Директор-бош муҳаррири Алишер Сотволдиев, “Оңтүстік” телеканалининг “Юртимиз жамоли” теледастури муҳаррири Зебо Бекметова, Э. Иззатуллаев номли мактаб директори Мақсуд Иззатуллаев, журналистлар, устозлар ва ўқувчилар қатнашдилар. 

Ғолиб ва совриндорларнинг келгуси баҳс-беллашувларда ҳам фаоллик кўрсатишларига умид қиламиз.

***

Туркистон шаҳридаги Э. Иззатуллаев номли умумий  ўрта мактабда “Жанубий Қозоғистон” газетаси раҳбарияти ва ходимларининг газетхонлар билан юзма-юз мулоқоти ва  “Мутолаа гашти” танлови ғолиб ҳамда совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирни очиб берган  мактаб директори Муҳаммадрасул Изза­­­туллаев меҳмонларни ўқувчиларга таништириб, газетанинг ҳозирги кундаги мавқеи ва аҳамияти ҳақида гапирди,  унга вилоятимиздаги барча миллатдошларимизнинг обуна бў­лиши кераклигини алоҳида таъкидлади. Сўз нав­­­батини олган “Жанубий Қозоғистон” газетасининг Бош муҳаррири Алишер Сотволдиев таҳририят ходимларининг бугунги фаолияти, келгуси режаларига, обуна ишларининг боришига тўхталиб ўтди, шунингдек китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, билим манбаи эканлиги, китоб ўқиган одамларгина юксак обрў ва нуфузга эга бўлишини айтиб, устоз ва ўқувчиларни мунтазам китоб ўқиб туришга даъват этди.

– Ўзим мактабда ўқиб юрган пайтларимда колхоз кутуб­­­хонасидаги ҳамма китобларни ўқиб чиққанман. Улардан олган­­­ларим бугунги фаолиятимда жуда асқотяпти. “Китоб ўқиган кишилар компьютерда ишловчиларни бошқаради”, деб бежиз айтмаган Элбошимиз, – деди Алишер Ғофуржон ўғли, сўнг мак­­­­табларнинг раҳбарларига газета таҳ­­­­­ририя­­тининг ташаббуси ва бевосита кўмагида чоп этилган “Элбоши мактублари – тараққиёт кафо­­­лати” ҳамда “Болаларга туҳфа” китобларини тақдим этди.

“Жанубий Қозоғистон” газетаси Бош муҳаррирининг ўринбосари, “Мутолаа гашти” ғояси муаллифи Ислом Абдунабиев устозлар ва ўқувчиларни навбатдаги ўқув йилининг якунланиши билан табриклаб,  танлов натижалари  ва пешқадамларини йиғилганлар  олдида эълон қилди. 

Бош муҳаррир А. Сотволдиев, тадбирда иштирок этаётган вилоят маслаҳати депутати З. Чолдонов ва Туркистон вилоят ўз­бек этномаданият бирлашмаси қошидаги аёллар кенгашининг раи­­саси Д. Ҳабибова “Мутолаа гашти” беллашуви ғолиб ва сов­­­­­риндорларига турли даражадаги дипломлар ҳамда қимматбаҳо  сов­ғаларни  топширдилар.

Энди тадбир иштирокчиларининг фикрларига қулоқ тутайлик:

Дилдор ҲАБИБОВА, Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги аёллар кенгаши раисаси: 

– Авваламбор барчангизни Рамазон ойи билан табриклайман! Мактаб юқори синф ўқувчиларининг яқинлашиб келаётган тест синовларини муваффақиятли топши­­­риш­ларига тилакдошман. “Жанубий Қозоғистон” – республикамизда давлат сиёсатини халққа етказадиган энг нуфузли газеталардан би­ри, деб биламан. Таълим, тиббиёт, адабиёт соҳаларига оид  ёрқин мақолалар газетхонлар томо­­­нидан доим илиқ кутиб олинади. Шунинг учун ҳам биз жамоамиз билан йилнинг иккинчи ярмида 100та газетага обуна бўламиз.Танлов ғолибларига эса келгуси ишларида, ўқишларида омадлар тилайман.

Зуппархон ЧОЛДОНОВ, вилоят маслаҳати депутати, “Иқон” умумий ўрта мактабининг директори:

 – Вилоят марказининг Нур-Султан ва Алмати каби аҳоли сони жиҳатидан мил­лионга етган Шимкент шаҳридан Тур­кистонга кў­­­чирилиши барча туркис­­тонликлар учун кат­та бахт. Эндиликда ҳар бирингизни янги вилоятимизнинг гуллаб-яшнашига сал­моқли улуш қўшишга чақираман. “Жанубий Қозоғистон” газетаси томонидан ўтказилган бугунги тад­­­бирни Элбошимизнинг “Ўтдай учиб, елдек эсиб ри­­вожланаётган замонда биз ижодкорлик  билан шуғулланишимиз керак” деган сўзларига халқни йўналтирувчи замин дейишимиз мумкин. 

Ғолибларни мукофотлари билан табриклайман. Рес­­­­публикадаги ягона ўзбекзабон давлат газетасига обунани ҳар йилгидан ҳам кўпайтириб, 200тага етказишга қарор қилдик. Сизларни ҳам ушбу нашрни қўллаб-қувватлашга, ўқишга, Давлат раҳбари олиб бораётган сиёсат билан яқиндан танишиш имкониятини  бераётган газетага обуна бўлишга даъват этаман. 

Ойхон АҲМЕДОВА, Э. Иззатуллаев номли умумий  ўрта мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси: 

– Танловда иштирок этган шогирд­ларимнинг совриндор бўлиши, “Жанубий Қозоғистон” газетаси раҳбарларидан таб­риклар эшитиб, мукофотлар олиши биз учун катта ютуқ. Бу ўзига хос бел­­­­­лашувнинг уюштирилганидан бениҳоя миннатдормиз. Чунки, ўқувчиларим мусобақа давомида барча китобларни топиб,  ўқишди ва мутолаадан ажойиб таассурот, завқ олишди. Болаларни ўқишга, изланишга чорловчи мана шундай баҳс-беллашувларнинг кўпроқ ташкиллаштирилишини сўраб қоламиз.

Дадахон ЖАЛИЛОВ, Э. Иззатуллаев номли умумий  ўрта мактабнинг собиқ директори, меҳнат фахрийси:

 – Ҳар бир инсон мингдан бири ёки миллиондан бири бўлиб яшаб, ўта­­вер­­­маслиги керак. Ҳар ким ҳаётда ўз ўр­нини топиб, ҳар соҳада илғор бўлишга интилиши лозим. Мактабимиздан икки нафар ўқувчининг яхши натижага эриш­­­ганлигини кўриб, ниҳоятда хурсанд бўлдим. Буларнинг барчаси, биринчи навбатда, мактаб устозларининг самарали меҳнати мевасидир. Газетага обуна  эса мамлакатимиздаги ўзбек этносининг тақди­­рига бўлган муно­сабатлар кўринишидир. Таҳририятга келгуси ишларида муваффақият  тилайман ва тадбир ташкилотчилари ҳамда барча  иштирокчиларига миннатдорчилигимни изҳор этаман.

М. САФАРОВА, 2019-05-21, 15:35 1015
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.