26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Пиво ҳиди анқиб турган «ҳалол» сут

Инсон соғлом бўлиши учун тоза ва ҳалол маҳсулотларни истеъмол қи­лиши керак. Лекин, сотиб олаёт­ган­­ларимизнинг ҳаммаси тозамикан?

Аввало, сут маҳсулотларидан бош­лай­лик. Қатиқфурушлар бозорларга қўлбола сут, қатиқ, сузма, қаймоқ олиб келишади. “Сигирларимиз ветеринар кўригидан ўт­ган, уларнинг оқсил ва қуту­ришга қарши эмлангани ҳақида қишлоқ ҳокимлигидан справкам бор”, – дея ишон­тиради  шаҳардаги кўпқаватли уйлар бўйлаб  кезиб юрган сут  сотувчи.

Сут бозори пештахталарига қараб,  одам­нинг эси оғиб қолиши ҳеч гап эмас: темир тоғорадаги сузмадан ачимсиқ ҳиди, пиводан бўшаган елим идишга қуйилган қатиқдан пи­во ҳиди келиб туради. Харидор банкадаги қатиқни қошиқда аралаштириб беринг деса, ичидан соч толаси чиқиб қолишидан қўрққан қатиқфурушнинг афти бужмайиб кетади. “Ҳа, соч толаси тушган бўлса, нима қилай? Бош ювилади-ку, тоза!”

“Ялаб кўринг!”

 Қатиқ ёки қаймоқни ялаб кўра­сизми? Намуна учун тайёрлаб қў­йилган банка­дан қатиқфуруш аёл қо­шиқда қатиқни олади-да кафтингизга қу­йиб беради. Ахир, қошиқни ҳаммага ҳам ялагани берилавермайдику, ке­йин ювиш керак ахир. “Ялаб кў­ринг!”

Шаҳарни кезиб юрган қатиқфурушлар маҳсулотларининг сифати юқорида келти­­рилган андазаларга мос келади деб бў­­­­­­­­ла­­­­­­­­дими? Ёки сигирнинг оқсим ва қу­ту­ришга қарши эмланганлиги тўғрисида қиш­лоқ ҳокимлиги томонидан берилган маълумотнома сут таркибида сальмонеллез ёки бруцеллёз йўқлигига кафолат бўла ола­дими? Сузма, қатиқ ва қаймоқ уйда тай­ёрланганида, барча санитария меъёр ва талабларига амал қилинганми?

Харидорларнинг кўпчилиги уй сутидан соч толаси, қил ва ҳатто тезак парчалари чиқиб қолаётганидан  шикоят қиладилар.

– Кўчаларни айланиб юрадиган сутфу­рушлардан олиб бўлмайди, кўринишидан янги сутга ўхшагани билан, қозонга солиб қайнатсангиз, ачиган чиқади, – дейди оғзи куйган харидорлардан бири. – Боз устига, уни сув билан аралаштириб сотадилар. Қай­моққа эса қуюлтириш учун ун қўшадилар. Умуман олганда, уларнинг  қан­дай шароитда тайёрлаганларини бил­майсиз. Аммо нои­ложмиз”.

Самарали жамоатчилик назорати ўрнатилса…

Бугунги кунда бозорларда сотила­ёт­ган маҳсулотлар сифатини текши­рувчи мутасадди ташкилотлар фао­лиятини назорат қилиб туриш учун жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарур. Чунки, си­фатсиз маҳсулот ис­теъмол қилиб, касал­хонага тушаётган ёшу қари­нинг ҳисоби йўқ. Ка­салхо­налар, шифо­хоналарнинг тўлиб кет­­­­­гани сир эмас. 

Жамоатчилик назорати ташкилоти тузилса, у фуқароларнинг атроф-муҳит то­залигига масъулиятини ошириб, уларда табиатни асраб-авайлаш, уни покиза ҳолда сақлаш маданиятини шакллантириш, ёш авлодни ўз юртини севиш ва покиза сақлаш, атроф-муҳитга эҳти­ёткорона муносабатда бўлиш ҳамда тиббий маданиятни янада юксалтиришда му­ҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Демак, самарали жамоатчилик назорати  – муам­мони ҳал этиш калити. 

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2019-05-23, 12:07 87
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.