26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сайёҳ-шоирнинг уй музейида

Музейларнинг кўплиги одамларнинг маданияти ва маънавиятидан дарак беради. Уй-музейларининг ташкил қилиниши эса соҳибининг бағрикенглигини англатади. Минтақамизда музейлар кўп, лекин сайёҳ-шоир Анвар Сайрамийнинг уй-музейи ўзгача. Бу ердаги “Дастхатлар китоби”ни кўздан кечирсангиз, Америка, Австрия, Польша, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан келган меҳмонларнинг дил сўзларига гувоҳ бўласиз. 

Ёшликдан саёҳатга қизиқиши туфайли Анвар Пардабеков “Урал” русумли мотоциклида Марказий Осиё, Кавказ, Болтиқбўйи республикалари, Хитой давлати ҳамда собиқ Иттифоқ мамлакатларига бориб, эл-юрт кезган. Унинг ғаройиб саёҳатлари ҳақидаги мақолалар ана шу элларнинг даврий нашрларида кўп бора чоп этилган. 

Сайёҳ 1989 йилда Фарғона, Ўш, Бухоро, 1990 йилда Хива, Нукус, 1992 йилда эса Москва ва Ленинград шаҳарларига борди. 1994-1995 йилларда эса йил давомида сафарда бўлиб, кўп халқларнинг яшаш тарзи, турмуш-тирикчилиги, тарихи билан яқиндан танишди. 

2003 йилда уйидан учта хонани ажратиб, музейнинг фаолиятини расман бошлаган эди.

Анвар Пардабеков жорий йил ҳам Халқаро музейлар кунини катта тадбир билан кутиб олди. Унда Ўзбекистондан меҳмонлар, фахрийлар, зиёлилар, мактаб ўқувчилари иштирок этдилар. 

Тадбирда сўз олганлар Анвар Пардабековнинг машаққатли, хатарли, шу билан бирга қизиқарли саёҳатлари ҳақида гапирса, ўқувчилар шоирнинг ижод намуналаридан ўқиб беришди. 

“Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетаси билан ҳамкорлигига тўхталган нашрнинг бош муҳаррири Алишер Сотволдиев сайёҳ-шоирга Фахрий ёрлиқ, музейга китоблар тақдим қилди.

Фахрий журналист, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳавазмат Қўчқоров ва “Чимкент” ижодий уюшмаси раисаси, шоира Шамсиқамар, Тошкентдаги “Файласуфлар” нашриёти бош муҳаррири Маҳмуда Турсуновалар А. Пардабековнинг ижоди, ҳаёт йўли ҳақидаги фикрларини ўртоқлашдилар.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2019-05-23, 12:10 118
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.