26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Ерлік''да ўтган учрашув

Шимкент шаҳридаги “Ерлік” музейида Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси шаҳар филиали раисининг ўринбосари, “Ижодкор” адабий бирлашмаси раиси, таниқли шоир ва таржимон Абдураҳим Пратовнинг ижодий фаолиятига бағишланган учрашув ўтди. Уни таниқли ёзувчи Мархабат Байғут олиб борди.

Ижодкор 1955 йили Сайрам туманининг Манкент қишлоғида таваллуд топган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаб, турли йилларда “Бойчечак”, “Камалак” журналлари, “Адабиёт ва санъат” газеталарига муҳаррирлик қилди. Унинг “Ўз дунём бор”, “Бір тал гүл” шеърий тўпламлари нашр қилинган. А. Пратов – Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

Учрашувда “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси Бош муҳаррири А. Сотволдиев, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари С. Камолова, Ҳ. Қўчқоров, З. Мўминжонов, “Шымкент” педагогика университети профессори Н. Қадирбаев, ижодкорлар Э. Султонова, М. Намозбоев ва бошқалар А. Пратовнинг ижодий фаолияти ҳақида сўзлаб, унинг Қозоғистондаги ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматларига юқори баҳо бердилар.

А. Пратов ўз сўзида Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ўтаётган тадбирларнинг аҳамиятини қайд этиб, қозоқ-ўзбек адабий алоқаларини янада ривожлантириш масалаларига тўхталди. Бу борада талай ишлар режаланган. Жумладан, яқин кунларда Тошкент шаҳрида Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси У. Есдаулетнинг “Қарағай” номли китоби нашр қилинади. Шунингдек, шоир барча меҳмонларни Халқаро музей куни билан қутлаб, учрашув ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди. 

12-сонли М. Горький номли мактаб ўқувчилари ижросидаги қўшиқлар ва бадиий чиқишлар тадбир мазмунини янада бойитди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2019-05-23, 12:20 95
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.