26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мақтаарал ва Жетисайда муштарийларимиз кўп

Ҳар йили обуна мавсумида вилоятимизнинг энг чекка минтақалари – Жетисай ва Мақтаарал туманларига хизмат сафари билан бориш яхши анъанага айланган. Биринчидан, муштарийларимиз билан мулоқот бизни таассуротлар билан бойитса, иккинчидан, йилдан-йилга обуначилар сонининг ортаётгани ижобий ҳолдир. 

Илк манзил – Жетисай тумани ҳокимлиги бўлди. Бу жойда газета бош муҳаррири ўринбосари М. Абубакиров ҳоким муовини Мақсат Жўлдасбеков билан мулоқот қилди. У туманда обуна мавсуми уюшқоқли уюштирилганини таъкидлади, таълим қозоқ, ўзбек, тожик тилларида олиб борилаётган илм масканлари жамоалари билан учрашувлар режалаштирганимизни эшитиб, янада мамнун бўлди. 

Шундан сўнг, тумандаги пешқадам билим даргоҳларидан бири – Рудакий номли мактаб директори Алдаберген Дўсқанаев билан учрашиб, суҳбат қурдик. У мактаб тарихи ҳақида гапириб, муаммоларга ҳам тўхталди. Мактабга 1960 йилда асос солинган, ҳозирги кунда 365 ўқувчи ўқийди, уларга 53 устоз таълим бермоқда. 2015 йили янги бинога кўчиб ўтишибди. Директор таниқли қозоқ шоири Исроил Сапарбаевнинг бошланғич таълимни шу масканда олганини фахр билан сўзлаб берди. Ютуқларга тўхталсак, 2018 йил натижаларига кўра, жамоа ЯМТдан тумандаги мактаблар орасида 6-ўринга сазовор бўлган. Бир йил муқаддам бу кўрсаткич 7 поғона қуйида эди... Демак, ўтган йилда А. Дўсқанаевнинг “Илғор раҳбар” унвонига ноил бўлиши бежиз эмас экан. 

Жамоада Галия Сейдикеримова, Қурбонали Қўзбағаров, Гулжаухар Қамбарбекова, Тўребай Науризов, Сарвиноз Сарбасова, Нафиса Зокирова каби устозлар сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.

А. Яссавий номли мактаб директори Қурбонбек Сидиқов ва устоз Рустем Ауданов билан мулоқот чоғида обуна, ёшлар тарбияси ва миллий қадриятларни сақлаш масалалари қўзғалди. Муассаса раҳбари жамоада Бозорбой Шодмонов, Райхан Чубаева, Айна Телешова, Ибрагим Бабаев каби пешқадам устозлар меҳнат қилишини таъкидлади. 

Таълим ўзбек ва тожик тилларида юритиладиган яна бир маскан – Абдураҳмон Жомий номли мактаб 1987 йилда ташкил топган экан. 1996 йилгача Алишер Навоий номида бўлган мактабга мутасадди ташкилотлар тавсияси билан Жомий номи берилган. 600 ўринли билим даргоҳида 634 ўқувчи билим олиб, 87 устоз фаолият кўрсатмоқда. Жамоага ёш, серғайрат ва билимли мутахассис Тунғат Таттибаев раҳбарликка келганига кўп вақт бўлмади. Узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган Қодир Бобомуродов, Розия Халилова, Мақпал Миралиева каби педагоглар намунага лойиқ.

Таълим масканида жамоатчи мухбиримиз Шуҳрат Кўчаровнинг меҳнат қилиши қўл келди. Унинг ёрдамида уюштирилган учрашувда устозлар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Жумладан, Зокир Хайруллаев таҳририят ходимларининг қаерда малака ошириши ҳақида сўради. Қ. Бобомуродов ўзбек синфи битирувчилари учун квота олиш масаласи, ҳозирги кунда фаолият кўрсатмаётган “Бирлик” божхона бекати ишини қайта йўлга қўйиш масалаларини кўтарди. Саволларга журналист М. Саъдуллаева жавоб бериб, обунага қўллов учун жамоа аъзоларига миннатдорчилик изҳор этди. Шунингдек, таҳририят ташаббуси билан чоп этилган “Болаларга туҳфа” китобининг 5 донаси ўқитувчилар қўлига етиб боргани бизни қувонтирди. Таҳририят билан яқин алоқада ишлаётган жамоатчи мухбирлардан Ш. Кўчаров, Ш. Нурова, Г. Кунароваларга ташаккурномалар топширилди.

Вақтнинг зиқлиги боис, тумандаги М. Турсунзода, С. Айний, А. Навоий номли мактабларга ташрифнинг имкони бўлмай, уларнинг раҳбарлари билан телефон орқали мулоқотда обунанинг кўнгилдагидек бўлишига ишонч ҳосил қилдик. 

Мақтаарал тумани ҳокимининг ўринбосари Алтинай Ешенқулова билан суҳбатимиз самарали бўлди. У қишлоқ ҳокимликлари, туман таълим бўлими, шунингдек, коллеж ва тиббиёт муассасаларидаги обунанинг бориши ҳақида батафсил маълумот бериб, тумандаги “Мақтажан”, Ал Форобий, Ғабдуллин, Ҳожимуқон номли мактабларда “Жанубий Қозоғистон” газетасининг муштарийлари тобора кўпаяётганини таъкидлади. Айниқса, “Дўстлик” ҳамжамияти ташаббуси билан яқинда ўтган республика танловида “Асил Мура” мактабининг ўқувчиси Шоҳсанам Мелибоеванинг катта ютуққа эришгани диққатга сазовордир.

Муштарийлар билан ўтган самимий мулоқотлар, суҳбатлар биз – таҳририят ходимларини ҳам руҳлантириши, ижодий изланишларга илҳомлантириши турган гап. 

З. МЎМИНЖОНОВ. С. ИСАМАТОВ сурати, 2019-05-23, 12:23 72
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.