26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон – дин ва илм марказига айланиши керак

Туркистон вилояти ҳо­кими Ўмирзақ Шўкеев ту­ман ва шаҳарларнинг бош имомлари билан учрашди. Унда динга оид фикрлар алмашилиб, ди­ний барқарорликни мус­таҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Мин­тақа раҳбари ди­ний ишлар соҳаси хо­дим­ларини жа­миятда тинч­ликни сақ­лаш­­дан таш­­қа­ри ўлка­нинг маъна­вия­тини юксал­ти­ришда ҳам жонбозлик кўрсатишга даъват этди.

– Вилоятимизда тушунтириш ишлари тизимли равишда юри­ти­лиши зарур. Барқарорлик ало­ҳида эътиборда бўлиши, ёт оқимларга қарши кураш су­сай­маслиги даркор. Умуман ол­ган­да, Туркистон – илм, дин мар­казига айланиши ке­­рак. Имомлар А. Яссавий ҳақида му­фас­сал маълу­мотга эга бўлиб, фуқаро­ларга у ҳақда маърузалар қи­либ туришлари лозим. Чунки, зиё­­­ратчиларнинг ҳаммаси ҳам му­тафаккир ҳақида тўлиқ маълу­мотг­а эга эмас. Маънавий озиқ олиш­­­да одамлар, асосан, сизларга суя­нади, – деди Ўмирзақ Естайули.

Имомлар ҳам ўз навбатида дин соҳасидаги ишлар бўйича ўз фикрларини билдиришди. ҚМДБ раисининг ўринбосари, муфти ноиби Алау Адилбаевнинг айти­шича, ҳозир бошқарма 4та йўна­лишда иш олиб бормоқда.

– Диний бошқарманинг асосий йўналишлари: амру маъруф, ўқув-­маърифий, хайрия, ёт оқимлар­га қарши кураш. Масалан, жума кунлари масжидларда муфтият тасдиқлаган мавзу бўйича ваъз­­­­­­­­­­­­­­­­хонлик қилинади. Имом­лар билимларини мунтазам оши­­­­­­риб турадилар. Бошқарма хайрия ишларини ўтказишни анъа­нага айлантирган. Ўтган йили Туркистон вилоятида кам таъмин­­­­­ланган 12 оилага квар­ти­ра ҳадя қилинди. Ёт оқимларга қарши кураш, диний бар­қарор­ликни кучайтириш мақса­дида 2500дан зиёд учрашув уюш­ти­рилди, уларда 100 мингдан зиёд одам қатнашди, – деди Алау Шайқимули.

Учрашувда вилоятимизнинг баъзи жойларида мутахассислар етишмаслиги айтилди. 

Мажлисни хулосалаган вило­ят раҳбари тилга олинган маса­лаларнинг ижобий ҳал этили­ши учун тегишли чоралар кўри­лишини айтди. Имомларга бош­пана бериш ва маош тайин­лаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-23, 12:43 108
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.