26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Коррупцияга қарши етти вазифа

Қасим-Жўмарт Тўқаев уюшган жиноятчиликни тубдан йўқотишга доир еттита вазифа қўйди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев давлат органлари раҳбарлари иштирокида ўтган мажлисда коррупцияга қарши курашнинг еттита асосий йўналишини белгилаб берди.

Биринчи вазифа – фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. “Ҳеч ким қонундан ошиб кетолмайди. Биринчи раҳбарлар, марказда ҳам, жойларда ҳам, ўз қўл остидагилари учун жавоб беради  Бунда хўжакўрсинга чора кўриш эмас, балки мажмуавий ва изчил огоҳлантириш механизмларини ишлаб чиқиш зарур.”

Иккинчи вазифа – давлатнинг фуқаролик жамияти институтлари билан амалий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш. Шу муносабат билан ҚР Президенти жамиятда ҳар қандай ножўя ҳаракатларга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган аниқ кўрсатмалар берди.

Учинчи вазифа –  жамоатчилик назоратини кучайтириш. Қасим-Жўмарт Тўқаев давлат қарорларининг қабул қилинишида шаффофликни таъминлаш ҳамда бошқарувнинг барча поғоналарида ноҳукумат ташкилотларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертиза ўтказишга жалб этишни талаб қилди.

Тўртинчи вазифа –  бюджет сиёсати транспарентлигини ошириш. “Давлат дастурларини амалга ошириш ва бюджет маблағларидан фойдаланиш учун давлат хизматчиларининг жавобгарлигини кучайтириш лозим. Халқ маблағини самарасиз ишлатилиши ёки ўғирланиши билан боғлиқ жиноятларга қатъий чора кўрилади”, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Бешинчи вазифа – коррупцияга қарши курашда минтақаларнинг ролини кучайтириш. Шу ўринда, Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Элбошининг “Коррупциядан озод ҳудудлар” лойиҳасини самарали амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Олтинчи вазифа – давлат хизматлари соҳасини жадал рақамлаштириш. “Бугунги кунгача маълумотлар базасининг 33 фоизи интеграциялаштирилган. Рақамли ривожлантириш, мудофаа ва аэрокосмик вазирликлари саноати бу ишни сифатли ва ўз вақтида тугатиши керак”.

Еттинчи вазифа – давлат хариди тизимини такомиллаштириш, бизнесга  тазйиқ ўтказишни камайтириш.

“Сиёсий хизматчиларнинг марказий идораларда давлат харидларини амалга оширишга аралашувини истисно этадиган аниқ механизмларни ишлаб чиқиш вазифасини қўяман, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

, 2019-05-23, 12:47 105
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.