26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ғалвир кўтариладиган вақт келди...

Жорий йилда Туркистон вилояти бўйича мактабни 24513 нафар ўқувчи битиради, жами 467543 ўқувчи бор. Битирувчилардан 1472 нафари “Олтин белги”га номзод. Аслида, сўнгги йилларда олий ўқув юртига қабул қилиш учун “Олтин белги” соҳибларига имтиёзлар кўзда тутилмагани билан, бу ўқувчининг ўн бир йил давомида мактабда олган билими натижасини кўрсатиши аниқ. Туркистонлик мактаб битирувчилари сафида бу йил “Имтиёзли аттестат”га муносиблар ҳам оз эмас. Уларнинг сони 1003 нафарни ташкил этади.

Умуман олганда, мактабда 9-синф ўқувчилари ҳам битирувчилар қаторига киради. Сабаби, шу синфдан кейин ўқувчиларнинг кўпчилиги ўрта махсус таълим масканларига ҳужжат топшириб, коллеж талабасига айланишига имкон бор. Бу йил улардан 3604 нафари асосий маълумот ҳақида “Имтиёзли аттестат”га эга бўлишлари мумкин. Сабаби, олдинда имтиҳон бор.

Имтиҳон демоқчи, мактаб битирувчилари учун ҚР Таълим ва фан вазирлигининг буйруғига биноан бу йил 9-синфни битирувчилар 4 фандан 27 май – 6 июнь оралиғида, 11-синфни битирувчилар 5 фандан 28 майдан бошлаб 9 июнгача давлат имтиҳонларини топширадилар.

Юқорида айтилганидек, “Олтин белги”, “Имтиёзли аттестат” соҳиблари бўлиш осонмас. Фақат тинимсиз изланган, чуқур билим эгаллагангина юксак муваффақиятларни қўлга киритади. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-05-24, 18:14 77
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.