26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қуролли кучларимиз – тинчлигимиз таянчи

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида қатнашди

Қозоғистон Президенти – Олий Бош қўмондон Қасим-Жўмарт Тўқаев Элбошининг доимий қўллови натижасида Қозоғистонда замонавий, тезкор ва жанговар қобилиятга эга армия ташкил этилганини, унинг асосий вазифаси – давлатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш эканлигини таъкидлади.

– Қуролли Кучлар  раҳбарлари таркиби олдида нафақат юз бераётган ўзгаришларга мослашув, балки, жараёнлардан ўзиб ҳаракат қилиш вазифаси ҳам турибди. Бу таҳдид ва хавф-хатарларни ҳар томонлама таҳлил қилишни тақозо этади. Бугун биз геосиёсий зиддиятларнинг кескинлашувига, янги низоларнинг вужудга келишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг шакллари ва усуллари ўзгарди, аниқ нишонга оладиган қуроллар ва бошқа замонавий қурол-аслаҳаларнинг улуши ортди, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари Мудофаа вазирлиги раҳбар таркиби олдига қарор қабул қилиш муддатини имкон қадар қисқартириш мақсадида бошқарув тизимини замонавийлаштириш вазифасини қўйди. Шунингдек, роботлаштириш, рақамли технологиялар, сунъий заковат ва учувчисиз тизимларни жорий этишнинг муҳимлигини кўрсатди.

– Кадрлар тайёрлаш ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбия доирасида бўлғуси ҳарбий муҳандислар, IT мутахассислари, робототехниклар ва сунъий заковат бўйича мутахассисларни етиштириш лозим. Булар “SMART” деб аталмиш авлоддир. “Ёш сарбоз” ҳаракати негизида, биринчи галда физика-математикага ихтисослашган мактабларда “SMART-SARBAZ” тўгаракларини ташкил этишни таклиф қиламан, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари келгуси ҳафтага режаланган, тинчликпарварликка бағишланган форум келгусида Қозоғистоннинг фаол тинчликпарвар давлат сифатидаги салоҳиятини оширишга янги туртки беришини таъкидлади.

– БМТнинг тотувлик миссиясида иштирокимиз доирасини кенгайтириб, Қозоғистон нафақат пиёда қўшинларини, балки, муҳандис-сапёр, разведкачи, шифокорлар таркиби ҳамда бошқа бўлинмаларни ҳам юбориши даркор, – деди у.

Олий Бош Қўмондон тадбирдан сўнг Мудофаа вазирлигининг стратегик бошқарув маркази фаолияти билан танишди.

Akorda.kz, 2019-05-24, 18:16 617
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.