26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ашхободда Шимкентнинг янги лойиҳалари таништирилди

Шимкент шаҳри ҳокими Ғ. Абдирахимов ўтган ҳафтада Ашхободда ўтказилган МДҲга аъзо мамлакатлар ижод ва  илм билан шуғулланувчи  зиёлиларининг ХIV форумида қатнашди. Форум доирасида “Шимкент шаҳри – ҳамдўстликнинг маданий пойтахти-2020” дастури тақдимоти ўтказилди.

Шаҳар ҳокими Ғ. Абди­рахимов Шимкентнинг 2020 йилда МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қили­ниши чинакам эътироф эканлигини таъкидлади. 

Мегаполис раҳбари ша­ҳарнинг маданий тадбирлар ва учрашувлар ўтадиган ул­кан майдонга айланишини маълум қилди. Шу билан бирга ҳоким шаҳар миқёсида амалга оши­­­­­­­­­­­­­­рилаётган лойи­ҳаларга тўх­­талди.

Чунончи, Шимкент шаҳ­­ри аэропортида янги йў­­ловчилар терминалининг қурилиши бош­­­­­­­­­­­­­ланган. Ло­йиҳанинг сар­моя­­вий қиймати 50 миллион АҚШ долларини таш­кил эта­ди. Янги терминал ишга ту­ширилгач, аэро­порт­да йў­­­­­ловчилар оқими 10 ҳиссага ортади. Шунинг­­­дек, шаҳардаги те­мир­йўл вокзалида ҳам ян­ги­­лаш ишлари амалга оши­рилмоқда. 

– Бундан ташқари, Шим­кентда 3 минг ўринли за­мо­навий “Конгресс-марказ” қуриш ва 20 минг ўринли мар­казий стадионни қайта таъмирлаб, янгилаш режа­лаш­­­­тирилмоқда. 2200 йил­­­­­­­­­­­лик тарихга эга кўҳна ша­­­­­­­­­­­­­ҳар­да “Эски шаҳар ис­теҳко­­­­­­­­­­­ми”ни янгилаш ишлари ва Қўчқор ота анҳори бўйи­да ободонлаштириш тад­бир­­­лари бошланди. Истеҳком – Шимкентнинг ягона мада­­­­­­­­­ний-тарихий минтақаси. Таъмирлаш ишлари тугагач, бу жой нафақат мегаполис, бал­ки бутун Қозоғистоннинг ёр­­­қин сайёҳлик брендига ай­­ланади, – деди ҳоким.

Замонавий инфра­ту­зил­маларнинг юксак халқаро андазаларига мувофиқ, 400 гектар майдонда қу­ри­лаётган “Shymkent City” шаҳарчасига тўхталиб ўтган ҳоким “Хеп­пилэнд” сер­қир­ра оилавий савдо-ҳор­диқ мажмуаси ҳам қад рост­ла­шини маълум қилди. 

Сўзи сўнгида Ғабидулла Абдирахимов Шимкентнинг кўркам меъморий қиёфаси, тафти, меҳмондўстлиги, ажо­йиб урф-одатлари ва бой тарихи билан мақтана оли­шини таъкидлади.

Шимкент шаҳри ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-27, 10:49 53
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.