26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хосиятли кунлар

Юртимизда табаррук рўзаи-рамазон кунлари ҳукмрон. Бундай кунларни ҳар бир хонадон хурсандчилик билан қарши олиб, Оллоҳга шукроналар билан таъзим қилади. Хонадонларда одат тусига кирган ифторлик – оғиз очар кунига уюштириладиган палла. Рўза тутган ҳар бир инсон қурби етиб, соғлиги кўтара билса, таклиф қилинган жойга боргани, ифторлик бўлаётган хонадонлардан ибрат олгани маъқул. Бундай табаррук кунларни рўзадорлар хуш кайфият билан қарши олган бўлса, болажонларнинг хурсандчилиги ундан-да чексиз. Чунки, улар ота-боболаримиздан шу кунгача мерос бўлиб келаётган урф-одатларимиздан бири – бир йилда бир ой азиз меҳмонимиз рўзаи-рамазон кунларида такрорланиб турадиган “Ё, Рамазон!” айтишга шошиладилар. 

Ё Рамазон айтиб келдик эшигингизга,

Худойим ўғил берсин бешигингизга

Ё Рамазон айтган билан тўямизми,

Бурунгининг одатини қўямизми.

Ўчоқда кул, чўнтакда пул,

Чиқара қолинг, 100 танга пул.

100 танганинг боғи бор,

Боғида анори бор,

100 тангани олсангиз,

Аноримни берсангиз.

Бундай сўзларни эшитган хонадон соҳиблари болаларнинг қўлига ширинликлар, 50 тенге, 100 тенге бериб, хурсанд қилиб, жўнатадилар. Болажонларнинг "Ё, Рамазон!" қўшиғини эшитиб, аҳамият бериб турган бир онахон дилидаги қўшиғини болажонлар қўшиғига қўшимча қилибди.

Ё Рамазон айтамиз, ўйлай-ўйлай,

Қоринбой ўтди-кетди, молга тўймай.

Ўттиз кунлик рўзага бирини сўймай,

 Муҳаммад айтиб ўтди, Ё Рамазон,

Ё Рамазон айтган билан тўямизми,

Бурунгининг одатини қўямизми.

Ё Рамазон айтиб келдим, эшигингизга,

Худойим ўғил берсин, бешигингизга,

Ўша уйнинг орқасида ой кўрдим.

Ҳаммадан ўша уйни бой кўрдим.

Ўша уйнинг палаги энгашади,

Бойи билан бойваччаси беллашади.

Ушбу уйнинг туйнуги тутун экан,

Бизга берган патирлари бутун экан,

Ё Рамазон айтганга уқсин дейди.

Ўнг қўлини сариёғга суқсин дейди.

Ё Рамазон айтган билан тўямизми,

Бурунгининг одатини қўямизми.

Ё Рамазон айтганга нон беради,

Бир товоқ сўк билан мой беради.

Ё Рамазон айтганимга тойлоқ берди,

Тойлоғимни ола ипга бойлаб берди.

Ҳар фаслнинг ўзгача таровати, ўзгача файзи, барокати бўлганидек, ўлкамизга ўзининг файзи баракаси билан ҳар бир хонадонга яхшилик тилаб келган рўза кунлари хонадонларимизнинг азиз меҳмони. Бу кунларни кўтаринки кайфият билан меҳмон қилайлик. Барча рўзадорларга омад, сиҳат-саломатлик, кучли ирода тилаб қоламан. Муборак Лайлатул-Қадр кечасини биргаликда қарши олиш ҳаммамизга насиб қилсин. Ишаоллоҳ!

 

 

Замира ШЕРМАТОВА, “Шуъла” ижодий уюшмаси аъзоси. Қорабулоқ қишлоғи., 2017-06-09, 19:45 727
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.