26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Немис компанияларининг манфаатли таклифлари

Вилоят ҳокими Ўмир­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зақ Шўкеев Гер­­ма­­­ния Федератив Респуб­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ликасининг Фав­­қу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лод­да ва Мухтор элчиси Ти­ло Клиннер бошчи­­­ли­гидаги Германия Иқти­содиёт уюшмасининг де­­­легатлари билан учраш­­­ди. Тило Клиннер не­мис компаниялари рақам­­лаш­тириш, электр энергияси ишлаб чиқариш, иситиш тармоқлари ва сайёҳлик соҳасига сармоя қуйишдан манфаатдор эканликларини айтди.

Чунончи, Германияда энерге­­­­тика соҳасида 15 йилдан буён фаолият юритаётган “ILF Busi­ness Consult” компаниясининг ижровий директори Адреас Лин­ке Туркистон ҳудудида яшил иқ­ти­содиётга асосланган, қуёш энер­­гиясидан қувват ишлаб чиқа­­­­­радиган гибрид электр стан­ция­сини қуриб, махсус парк бунёд этиш­га тайёрлигини билдирди. “Bosch” корхонаси вакили Владимир Коло­­­­мицин ва “Petroline” холдинги бош директори Андреас Штумпф ҳам ҳамкорликка шай эканлигини маълум қилишди.

Вилоят раҳбари делегация аъзо­ларига миннатдорчилик билдириб, икки томонлама шериклик йўлга қўйилишини айтди.

– Туркистоннинг Бош режаси тасдиқланди. Ҳозирги кунда қури­лиш, ичимли сув билан таъмин­лаш, иситиш тизими ва йўл қуришга сармоя жаоб этиш, махсус иқтисодий минтақаларда завод қуришингиз мумкин. Германия технологиясини дунё тан олган, шу сабабли ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдормиз. Асосийси, лойи­­ҳалар экологик тоза, сифатли, баҳоси эса ҳамёнбоп бўлиши керак, – деди Ўмирзақ Естайули.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-27, 10:57 726
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.