26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қизилкўл – ҳордиқ масканига айланади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев махсус иш сафари билан Сўзоқ туманига борди. 

Даставвал минтақа раҳбари Чўлоққўрғон овулидаги “Ғажап” деҳқон хўжалигида тўхтаб ўтди. Мол бўрдоқилаш билан шуғулланадиган хўжалик 2004 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда бу ерда қорамол, йилқи, қўй ва туя боқилмоқда. Зотдор инглиз йилқилари ҳам иқлимга мослаштирилмоқда. Хўжалик ихтиёрида 200 гектар яйлов ҳам бор. Биродарлик фаолияти билан танишган вилоят раҳбари бу ерда туячиликни ривожлантириб, шубат етиштириш зарурлигини, бу иш давлат томонидан қўлланишини маълум қилди. 

Ўмирзақ Естайули тумандаги саноат минтақасида бўлиб, бу ерда фаолият кўрсатаётган қатор корхоналарни оралаб чиқди. Ҳудудда тўртта лойиҳа амалга оширилган. Шулардан бири “UKO-STAR”металл йиғиш заводи” МЧБ техник мойларга мўлжалланган темир бочкалар чиқариш билан шуғулланади. Бу ерда 50дан кўпроқ одам доимий иш билан таъминланган.

Сафари давомида минтақа раҳбари “Alma resort” биродарлигининг олма боғини кўздан кечиргач, туманда боғ билан бирга полиз маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйишни ҳам топширди. 

Вилоят ҳокими туманга иш сафарини “Мыңжылқы” маданият саройида якунлади. Туман ҳокими Салихан Пўлатов туманнинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларида амалга оширилган ишлар билан таништирди. Йиғилишни хулосалаган Ўмирзақ Естайули Сўзоқ минтақасида туризм соҳасини йўлга қўйиш зарурлигини айтиб, бунинг учун Қизилкўл минтақасини янгилашни ва дам олиш маскани сифатида ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

, 2019-05-27, 19:28 75
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.