26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мақтааралда 7та мактаб қурилмоқда

Мақтаарал туманидаги 7та мактабда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда 300 ўринли К. Укибаев ва Қ. Қайсенов номидаги ҳамда 200 ўринли 5та мактаб, яъни С. Датули, “Мақтажан”, Қ. Абдалиев, Қ. Аманжўлов, Т. Бигелдинов номидаги мактабларининг ўқувчилари замонавий илм даргоҳида таълим олишга муваффақ бўладилар. 

Бу иншоотларнинг иккитаси жорий йилда, бештаси келаси йили фойдаланишга топширилади. Шунингдек, туманда кўплаб ижтимоий объектларнинг қурилишини бошлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Чунончи, бу йил 3та мактаб ва битта спорт мажмуаси, Мирзакент ҳокими девони биноси, 2та Маданият уйи ва битта кутубхонанинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бунга қадар туманда қирққа яқин лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган. Улар орасида Мирзакентдаги марказий стадионни қайта қуриш, Мақтаарал қишлоқ округи Озодлик аҳоли манзилида отчопар барпо этиш лойиҳалари ҳам бор. 

Мақтаарал тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-27, 19:38 115
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.