26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Билим чўққисига интилган авлод

Маориф тизимининг бугунги  фаолияти – ўқитувчиларнинг асосий ва­зи­фаси замонавий билимни ёш авлод он­ги­га сингдириш. Туркистон шаҳ­рининг Эски Иқон қишло­ғидаги З. Саидов раҳбарлик қилаётган 25-сонли мактабда ўқувчилар янгиланган билим андазаларига мувофиқ таълим олишмоқда. 

Улар мактабда билим сирларини эгаллаш баробарида танловлар, мусобақалар, олимпиадалар, илмий лойиҳаларда фаол иштирок этиб, устозлар ишончини оқлаб, мактабимиз нуфузини оширишмоқда. Элбоши Мактубида уч тилда ўқитишга босқичма-босқич кўчиш масаласи кўндаланг этиб қўйилган. Ўқувчиларнинг тилларни ўрганишга ихлоси баланд. Шунга мувофиқ қозоқ, инглиз, рус тиллари бўйича турли мусобақаларда иштирок этмоқдалар. 

Хусусан, «Русский медвежонок» хал­­қаро танловида мактабимизнинг 3-9-синфларидан 15 ўқувчи иштирок этиб, улардан 9-«А» синф ўқувчиси Г. Эргашева (устози Х. Қўчқорова), 4-«Ә» синф ўқувчиси С. Неъматуллаевалар (устози Г. Асадуллаева) биринчи ўринни, 4-«Ә» синф ўқувчиси А. Ҳусаева (устози Г. Асадуллаева) иккинчи ўринни, 3-«А» синф ўқувчиси Д. Абдуллаев (устози Ф. Саидова) учинчи ўринни эгаллаб, дипломлар билан тақдирланди. «British Bulldog» халқаро интеллектуал мусобақасида саккиз ўқувчи иштирок этиб, 11-«А» синф ўқувчиси Ж. Юсупов (устози И. Сотиболдиева) биринчи ўрин, 5-«Б» синф ўқувчиси А. Мирзахонов (устози И. Сотиболдиева) иккинчи ўринга сазовор бўлиб, дипломлар билан мукофотланди. 

Давлат тилини ўрганишда ҳам ўқув­чи­ларнинг ихлос-интилиши дилни қувон­тиради. Иқтидорли ўқувчиларимиз қозоқ тилида иншо, шеърлар ёзиб, ижодий маҳоратларини намойиш этади. «Жас ға­­­­­­­­­­­­­­­­­лым» журнали томонидан ой сайин уюштириладиган «Жас қаламгер» ижодий танловида 3-синф ўқувчиси Д. Абдуллаев (устози М. Аббозова), 8-синф ўқувчиси Г. Бахтиёрова (устози Л. Абдумўминова) сўз санъати соҳиблари эканликларини намойиш эта олдилар ҳамда танлов медали ва дипломлар билан мукофотландилар. 

2016 йили «Самұрық» математика заковати мусобақасида 60 ўқувчи иштирок этиб, 3-синф ўқувчилари С. Ҳусаева, Г. Норматова (устозлари М. Аббозова, М. Шодибекова), 4-синф ўқувчилари Ш. Ринатов, Б. Файизхонов, Р. Нарзуллаевалар (устозлари Э. Тожиметова, Ф. Налибоева, И. Адахонова), 5-синф ўқувчиси А. Мир­захонов (устози К. Адахонов) биринчи ўринни эгаллаб, медаль ва диплом билан тақдирланса, 6-синф ўқувчиси Ж. Арабхонов (устози Б. Абдураҳмонов), 9-синф ўқувчиси М. Тўрахонова (устози У. Усмонқулов), 8-синф ўқувчиси Н. Ни­шонбоева (устози А. Нишонбоев) иккинчи ўринни, 3-синф ўқувчиси Р. Абдусатторов (устози М. Аббозова) учинчи ўринни эгаллаб, дипломлар, барча устозлар эса «Алғыс хат»лар билан мукофотландилар. 

Февраль ойида «Алтын ұрпақ» заковат олимпиадасида 31 ўқувчи иштирок этиб, 2-синф ўқувчиси А. Муродова (ус­този Г. Мирҳайдарова) биринчи ўрин, 3-синф ўқувчиси Д. Мирзахонов (устози М. Аббозова) биринчи ўринни эгаллаб, «Олтин авлод» медали ва диплом би­лан тақдирланса, 4-синф ўқувчиси К. Нуриддинова (устози Э. Тожиметова) ик­кинчи ўрин, 4-«А» синф ўқувчиси Д. Нишонбоева (устози Ф. Налибоева) учинчи ўрин, 10-«А» синф ўқувчиси А. Сапаев (устози А. Ахтомов) учинчи ўринни эгаллаб, дипломлар билан тақдирланди. Март ойи­­­­­­­­­­­­да «Кенгуру – математика барчага» ин­­­теллектуал мусобақаси ўтказилиб, унда 3-4 синфлардан 14 ўқувчи қатнашди. 3-«А» синф ўқувчиси Ш. Абдукаримова  (устози М. Аббосова), 4-«А» синф ўқувчиси Ш. Урумхонов биринчи ўринни, 4-«А» синф ўқувчиси Ш. Ринатов (устози Э. Тожиметова), 4-«Б» синф ўқувчилари А. Муродова иккинчи ўринни, Ш. Абду­раҳмонова учинчи ўринни (устози И. Адахонова), 4-«Ә» синф ўқувчилари О. Ҳусаева, Т. Муҳаммадин иккинчи ўринни (устози Ф. Налибаева) эгаллаб, дипломлар билан тақдирланди. Устозларимиз иқти­дорли ўқувчилар билан ҳамкорликда «Билим» илмий жамиятини қуриб, аниқ мавзулар юзасидан илмий лойиҳалар устида ишламоқда. 

Шаҳар, вилоят кўламида эришилган ютуқлар ҳам чакки эмас. 2017 йили март ойида ўқувчилар Кичик Илмий Академиясининг вилоят танловида биология секцияси бўйича 5-синф ўқувчиси Л. Муҳиддинова (устози А. Сайфирова) иштирок этиб, учинчи даражали диплом билан тақдирланди, тил секцияси бў­йича 4-синф ўқувчиси С. Зиёхонова (устози Н. Аҳмедова) иккинчи ўринни, олтинчи синф ўқувчиси М. Аширбекова (устози Ф. Мусаева) география секцияси бўйича иккинчи ўринни эгаллаб, иккинчи даражали дипломларга сазовор бўлишди. Мактабимиз директори З. Саидов тан­танали йиғилишда ғолиб ўқувчилар би­лан устозларни сидқидилдан муборакбод этиб, барчага ўрнак қилиб кўрсатди.  

– Ушбу билимли, заковатли, изланувчан ўқувчилар, заҳматкаш устозларимизнинг шарафли меҳнати туфайли мактабимиз обрўси нафақат шаҳар, вилоят, балки республика миқёсида юксак чўққидан кўринаверишига ишончим комил, – деди Зокир ака Саидов. 

Мактабимиз ўқувчи ва ўқитувчилари юксак билим чўққиларини забт этишда ҳормай-толмай изланиб, меҳнат қилишда давом этади. 

 

Суратда: мактаб директори З. Саидов илғор устозлар ва аълочи ўқувчилар билан.

Ахтомхон АХТОМОВ, 25-сонли мактаб ўқитувчиси. Туркистон шаҳри., 2017-06-09, 19:47 236
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.