26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда болалар сайёҳлик поезди юради

ҚР Маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиулининг хабар беришича, яқин келажакда болалар сайёҳлик поездини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

2020 йилдан бошлаб мамлакатнинг барча минтақалари бўйлаб “Болалар сайёҳлик поез­ди”нинг бепул қатнови йўлга қўйилади. Ушбу поезддан асосан кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, таълим бўйича танловларнинг ғолиблари, аълочи ўқувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.  

Мактаб ўқувчилари учун унутилмас ҳордиқ онларини уюштириш шу билан тўхтаб қолмайди. Ақмўла вилоятидаги “Оқкўл” қўриқхонаси ҳуду­дида ҳар йили Nomads Camp ўтовлар тикилган лагери фаолият юритади. 

Ушбу масканда болалар учун ноёб дастур йўлга қўйилган бўлиб, унда ўлканинг тарихи, маданияти ва анъаналарини ўрганиш имко­ниятлари кўзда тутилган. Масалан, оромгоҳда миллий халқ ўйинларини ўйнаш, от миниш, ҳунармандчилик устахоналарида ишлаш, мил­лий таомлар тайёрлаш ва яна бошқа кўплаб янгиликларга гувоҳ бўлиш мумкин. 2018 йилда дам олиш масканида 700дан зиёд ўқувчи ҳордиқ чиқарган бўлса, бу йил 1500дан кўпроқ иштирокчининг келиши кутилмоқда.

 

Н. МАВЛОНОВА, 2019-05-28, 16:26 6792
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.