26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Болаларга қачон бепул бўлади?

– Турмуш ўртоғим ҳар­­бий хизматда. Турли вазиятларда хиз­мат юза­сидан Қозо­ғис­тон­нинг у чеккасидан бу чеккасига бориб иш­­ла­шига тўғри келади. Ҳо­зир Атиров ви­­лоятида. Мен ҳам бо­ла­ларим билан бирга эрим­нинг олдига қатнаб тура­ман. Самолётда учиб борамиз, ҳар са­фар бо­­­­­­­­­­­­­­­­риб-келишимиз ор­­­­­­­­­­­­­тиқ­ча харажат, ортиқ­ча ташвиш. Сабаби, Қо­­­­­зоғистон бўйлаб са­­­­молётда учиш учун чип­­­­­­­­­­­­­­­­­талар доимо бўла­вер­майди, олдиндан бу­­­­­­­­­­­­­­­юртма бериш керак, кейин баҳоси ҳам қим­­­­матроқ. 5 ёшли эгизак болаларим учун алоҳида чипталар сотиб олишим ке­рак. Яқинда янги қонун чиқади, болаларга им­­­тиёзлар берилади, деган ахборотни ўқиб қолдим. Шу ҳақда батафсил маълумот бер­­сангиз.

М. САТБАЕВА. 

Шимкент шаҳри.

Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакат ичидаги авиа­рейс­ларда болалар учун ало­ҳида имтиёзлар ёки бепул қатнов кўзланмаган. Чунки авиа­­­ком­панияларнинг акса­рия­ти хусусий. Лекин туризмни ривож­лантириш сабаб бўлиб, бу ҳолат ижобий томонга ўзгармоқда. Куни кеча ҚР Маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиули бо­лаларнинг самолётда бепул қатновини уюштириш учун дав­лат субсидия масаласини ҳал қилаётганлигини маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, давлат томонидан махсус дастур иш­лаб чиқилиб, яқин келажакда тасдиқланиши кутилмоқда экан. 

–  “Туризм фаолияти тўғри­­­­сида” қонунига қўшимча кирит­япмиз. Бу жуда яхши янгилик. Масалан, ота-оналар мамлакат ичкарисида дам олишни режа­лаштириб, самолётда учишса, уларнинг 15 ёшгача бўлган 2 нафар фарзандига бепул авиа­чипталар тақдим этилади, – деди  Ҳукумат мажлисида вазир. 

Шу билан бирга бу мамлакат ичкарисида сайёҳликни ривож­лантиришга ҳам  ижобий таъсир кўрсатишини алоҳида қайд эт­ди. Маҳаллий сайёҳларнинг пули мамлакатда қолишини таъминловчи бу ўзгариш нати­жаси икки ойлардан кейин аён бўлиши мумкин. 

, 2019-05-28, 16:29 40
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.