26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жетисайда кичик туман барпо этилади

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Жетисай туманига сафари давомида бир неча иншоотлар билан танишди. Дастлаб, туман маркази – Жетисай шаҳрида 80 гектарда бунёд этила­диган кичик туман лойиҳаси билан танишди. Бугунги кунда унинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ тайёрланган. У ерда 20та кўп қаватли уй, 1200 ўрин­ли мактаб, болалар боғ­часи, спорт мажмуаси сингари иншо­отлар қад кўтаради. 

Сўнг вилоят раҳбари “Жетисай” био­­фабрикасига борди. Бу ерда йилига 50 минг гектар пахта майдонидаги зарар­кунандаларни йўқотадиган биоагент ва энтомофаг ишлаб чиқарилади. Корхонада 24 фуқаро доимий иш билан банд.

Биофабриканинг мажлислар залида туман ҳокими Жамантай Бейсенбаев ҳудудни ривожлантириш режаси билан таништирди. Ҳоким тумандаги ин­дус­триявий минтақада амалга оши­­рила­диган лойиҳалар, инфратузилма маса­лаларига батафсил тўхталди, шунингдек, 2018 йилда  бажарилган ишларни баён қилди.

Мажлисни хотималаган Ўмирзақ Шўкеев вилоятнинг жанубий минтақалари суст ривожланаётганини айтди. У инфра­­ту­зилмага алоҳида эътибор қаратиб, иж­тимоий иншоотлар сонини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокими Жетисай туманига сафари давомида Ш. Уалиханов номидаги мактабни кўздан кечириб, эскиси ўрнига замонавий илм маскани қуришни топ­ширди. Иш сафари сўнгида Жилису овул округининг Жилису, Мирзашўқи, Байқўнис, Баққўнис, Ал-Форобий аҳо­­­­­ли манзилларини ичимли сув билан таъмин­лаш тармоғи билан танишди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-28, 16:42 45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.