26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда 12 чақиримли велойўлак ётқизилади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев иштирокида девон мажлиси ўтди. Унда Туркистон шаҳрини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида илғор тех­­­­нологияларни қўллаш масалалари, аҳолини иш билан таъминлашни кўзловчи лойиҳалар кенг муҳокама қилинди.

Туркистон шаҳрини ривожлантириш борасида шаҳар ҳокими Алипбек Ўсербаев маъруза қилди. У вилоят ҳокимининг топшириғига мувофиқ тегишли чора-тадбирлар белгилангани, ишлар тизимли равишда олиб бораётганини маълум қилди.

– Умуман олганда, давлат эҳтиёжи учун олинадиган иншоотлар сони 1035дан бу­гунги кунга келиб, 1148тага етди. Шундан 706таси уй-жой, 206таси тад­бир­кор­лик мақсадидаги ва 226таси қиш­лоқ хўжалиги май­дон­лари. Ўтган ҳафтада 303та иморат ўрни бўшатилган бўл­са, айни пайтда улар сони 348тага етди. Шаҳар бўйича 39та кўча ҳамда хиёбонларга кўп йиллик ва бир йиллик гуллар ўтқазилиб, 118,5 минг квадрат метр майсазор барпо этиш мўлжалланмоқда, – деди А. Ўсербаев.

Шаҳар ҳокими, шунингдек, янгидан 12,3 чақирим канал қурилишини, 11 чақиримдан зиёди таъмирланганини, шу­нингдек, канал бўйида 12,3 чақирим велойўл ва 7,5 ча­қирим пиёдалар йўлаги ёт­қизилишини айтди.

Маърузани диққат билан тинглаган вилоят раҳбари кузгача қурилиш ишларини жадаллаштириб, шаҳардаги бузиладиган иморатларнинг эгалари билан тушунтириш ишларини тезлатишни, шу­нингдек, уй-жойга навбатни қатъий назорат қилишни топ­ширди. 

Минтақа раҳбари туман­­ларнинг олдида турган асосий масала – қиш­лоқ хўжалиги эканини таъкидлаб, 493та лойиҳа бўйича ишни зудлик билан бошлашни юклади. Топшириқни бажармаган ту­­­­ман раҳбарларига тегишли чоралар кўрилишини эслатиб қўйди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-28, 16:46 52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.