26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қадр тунининг фазилати ҳақида

Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм!

Барча ҳамду санолар жамики оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолога бўлсин! 

“Лайлат ул-Қадр” араб тилидан таржима қилинганда “фазилатли тун” деган маънони англатади.

Шунингдек, Ислом уламолари бу оқшомнинг яна бир нечта маъносидан хабардор қилишган. 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Қадр кечасида нозил қилган. Ва Қуръонда бу ҳақда шундай марҳамат қилади:”Албатта, Биз уни (Қуръонни Лавҳул-маҳфуздан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй, Муҳаммад), Қадр кечаси нима эканини сизга не ҳам англатур? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Парвардигорларининг изни билан барча яхши ишларни олиб (осмондан Ерга) тушарлар”. 

“Қадр” улуғлаш, таъзим қилиш деган маънони ҳам англатади. Яъни бу кеча ўзига хос фазилатларни ўз ичига олгани учун баланд, улуғ кечадир. Шунингдек, бу тунни ибодат ва зикр билан ўтказган кимсанинг қадрли, улуғ инсон бўлишига ишорадир. “Қадр” сўзининг яна бир маъноси “торайтириш” дегани. Бундай номланишига сабаб, мазкур кеча ҳақидаги маълумотнинг яширилиши ва тайин қилинмаслигидир. “Бу кечанинг қадр (торайиш) кечаси деб номланишига сабаб шуки, фаришталарнинг Ерга жуда кўп нозил бўлганидан Ерда жой торайиб қолишидир”.

Яна айтадиларки, “қадр” “қадар” маъносида. Зеро, бу кечада йил давомида содир бўладиган ишлар белгиланади, тақдирлар битилади, туғиладиганлару ўладиганлар, нажот топадиганлару ҳалокатга юз тутадиганлар, бахтиёр инсонлару бахтсиз кимсалар, офияту балолар – ҳамма-ҳаммаси ёзилиб, белгиланади. Бандалар тақдирларининг ёзилиши ёки фаришталарга билдирилиши ирода қилинади.

Қадр тунини Рамазон ойининг қайси кунларида кутиш ҳақида жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида кутсин!” дедилар. 

Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунлари кутингиз, деб айтган. Ва “Кимки Қадр кечасини унга иймони борлиги учун ҳамда савоб умидида бедор ўтказса, унинг аввалги қилган гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар.

 Ойша онамиз (р.а.) ривоят қилган бошқа бир Ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Қадр тунида қандай дуо ўқиш ҳақида сўраганлари баён қилинган.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги дуони ўқишни буюрганлар:

“Аллоҳумма иннака Аъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфуъ анний” (Термизий, Ибн Можа ривояти), яъни “Эй, Аллоҳ, сен афв қилувчи (кечиримли), Карамли, олижаноб зотсан, менинг гуноҳимни кечир!” 

Демак, Қадр кечаси бўлишини умид қилган ҳолда ибодатлар билан бедор ўтказиладиган кечаларда мазкур дуони кўп-кўп ўқиш суннатга мувофиқ ва манфаатли бўлар экан. Аллоҳ таборака ва таоло хабар бериб айтганидек, Қадр кечаси то тонг отгунга қадар тинчлик, осойишталик ва саломатлик кечасидир. 

Ва бу тун минг ойдан яхшироқдир. Чунки бу кечада Қуръон нозил бўлган ва бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойга тенг бўлади. 

Минг ой тахминан саксон тўрт йил бўлса, бир тунда қилинган ибодатлар саксон тўрт йил қилинган ибодатларга тенг келади. Яъни, мусулмонлар туни билан бедор бўлиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлишса, намоз ўқиб, саловат айтишса, дуои-фотиҳа қилиб, тавба-тазаррулар қилишса, ёмғир томчилари каби беҳисоб савобга эга бўлишади. 

Шарафли тунда фаришталарнинг мўминларга саломи бўлгай. Илоҳим, улуғ тун барчамизга муборак бўлсин!

Ахметжан Керимбек, ҚМДБ Шимкент шаҳри бўйича вакил имомининг ўринбосари, 2019-05-29, 18:32 642
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.