26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Туркистон – туркий олам бешиги''

Туркистонда ўтган халқаро анжуман шундай номланди

Халқаро конференциянинг мақсади – туркийзабон дунёнинг маънавий пойтахти – Туркистон шаҳри тарихи, фольклори, маданиятининг халқаро тамаддундаги аҳамиятини аниқлаш, тажриба алмашиш ва фикрларни ўртоқлашишдан иборат эди.

Анжуман мавзуга бағишланган видеолавҳа билан бошланди. Тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУ ректори Бўлатбек Абдрасилов, Мармара университети доктори, профессор Женгиз Томар, Халқаро Туркийлар Академияси илмий бўлимининг бош таҳлилчиси, профессор Қадирали Қўнқабаев, Ўзбекистон ФА профессори Сарагул Баҳодирова ва бошқа меҳмонлар иштирок этдилар.

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Естайули халқаро конференция иштирокчиларга омад тилади. Шунингдек, Элбошининг “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласи доирасида ўтаётган тадбир Туркистон вилоятининг маънавий-илмий соҳасини янги поғоналарга кўтаришига ишонч билдирди.

Туркистон шаҳрининг туркий дунёдаги ўрни илмий жиҳатдан залворлилигини билдирадиган бу тадбирнинг аҳамияти жуда катта. Туркий халқлар учун Туркистон шаҳрининг тарихдаги ўрни ҳамиша бебаҳо. Мамлакатимизнинг Тўнғич Президенти 

Н. А. Назарбаев “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласида “Қозоғистоннинг қадимий пойтахти халқимизнинг маънавий марказигина эмас, шунингдек, бутун туркий олам учун муқаддас макон ҳисобланади”, деб таъкидлади. Қардош мамлакатлар умумий тарихида Туркистон муқаддас замин, Хожа Аҳмад Яссавий туркий халқларнинг устози сифатида тарғиб қилинган. Яссавий ётган жой “бахт остонаси” сифатида танилган, – деди вилоят ҳокими Ў. Шўкеев.

Тадбир хорижий ва маҳаллий олимлар иштирокидаги пленар ҳамда секция мажлислари билан давом этди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-29, 18:38 98
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.