26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ёнғоқчилик – даромадли тармоқ

Сариоғоч тумани Жемисти аҳоли манзилида “Жанубий Қозоғистонда саноат асосидаги ёнғоқчилик хўжалигининг келажаги ҳамда уни ривожлантириш йўллари” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтди. 

Унда нафақат юртимиз, балки Рос­сия, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбе­кистондан ёнғоқ хўжалиги бўйича тадқиқот юритаётган тажрибали олимлар иштирок этишди.

– Жанубий Қозоғистон вилояти юнон ёнғоғи ҳамда бодом етиштириш учун қулай минтақа. 2020 йилгача ёнғоқчиликни ривожлантириш дастурига биноан, вилоятда замонавий ёнғоқзорлар майдо­нини кенгайтириш ва шу орқали иш ўринларини кўпайтириш режаланмоқда. Натижада, туманимизда ёнғоқни экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади, – деди тадбирни очган вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Асқар Қанибеков. – Вилоятда ёнғоқ фуқароларнинг шахсий хўжаликларидаги 300 гектар ерда ўстирилади. Унинг чет эллардаги баҳоси 10 долларга тенг. Яъни, меванинг бу турини экспорт қилиш деҳқонларга мўмай даромад олиб келади. Жорий йилда минтақамизда 400 гектар ерга ёнғоқ кўчатини ўтқазиш режаланмоқда. Улар асосан Қазиғурт, Тўлебий, Сариоғоч ҳамда Тулкибош туманларида экилади.

Конфренция иштирокчилари “Сарыағаш жер сыйы” деҳқон хўжалигини айланиб чиқиб, ёнғоқ кўчатларининг турлари билан танишдилар, уларни парваришлаш усуллари ҳақида зарур маълумотлар олдилар. 

Олимлар дунёдаги ер майдонининг 7 фоизигина ёнғоқ ўстиришга  мос эканини ва Қозоғистон ҳудудида бундай ер фақат жануб минтақасига тегишли эканини айтишди. Элимиздаги ёнғоқнинг 85 фоизи Алмати, Жамбил, Жанубий Қозоғистон вилоятларида етиштирилади. Шу сабабли Қозоғистон ички ва ташқи бозорларда ра­қо­батбардош бўлган юнон ёнғоғини етиштириш ва экспортга чиқаришга бел боғ­лади. Келгуси 2-3 йилда ёнғоқзорлар майдонини 5 минг гектарга етказиш режаланган.

Қўшни давлатлар орасида ёнғоқчилик хўжалиги Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистонда анча ривожланган. Анжуманга келган мазкур давлатларнинг олимлари ёнғоқ ўстириш сирларидан воқиф қилиб, уни етиштириш технологияларига оид тажрибаларини ўртоқлашдилар. 

Хориж олимларининг айтишича, Қозо­ғистонда ёнғоқчиликни ривожлантириш учун катта имкониятлар бор. Бунинг учун яхши ерлардан фойдаланишни рағ­батлантириш ва замонавий ёнғоқ план­тацияси самарадорлигини янада ошириш, унинг даромадли соҳа эканини деҳқонларга тушунтириб, кенг тарғиб қилиш керак. 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-06-09, 19:49 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.