26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамкорликнинг уфқлари кенгаяди

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кичик таркибдаги мажлисида қатнашди

Унда Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев, Белорусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъатининг раиси Тигран Саркисян иштирок этдилар. 

Қасим-Жўмарт Тўқаев бу саммит Элбоши Н. Назарбаев евроосиё интеграцияси тўғрисидаги ғоясининг 25 ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳақидаги битим имзоланганининг 5 йиллиги муносабати билан ўтказилаётганини таъкидлади.

– Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбошининг сиёсий ва стратегик зийраклиги ва тажрибакорлиги туфайли евроосиё интеграцияси юзага келди, – деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси номидан Элбоши Н. Назарбаевга “Олий Евроосиё иқтисодий кенгашнинг Фахрий Раиси” унвонини бериш тўғрисидаги таклифи учун Россия Федерацияси Президенти В. Путинга ва ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган Кенгаш аъзолари – давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.

Қозоғистон Президенти Россия Федерациясининг 2018 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислик қилганлигини юқори баҳолаб, Арманистон Республикасининг раислиги ҳам ҳалқаро ташкилотнинг мустаҳкамланишига таъсир кўрсатади, деб ишонч билдирди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Евроосиё иқтисодий иттифоқининг долзарб масалалари ва бундан буён тараққиёт истиқболларига дахлдор ҳамда 2019-2020 йилларга мўлжалланган асосий макроиқтисодий сиёсат ҳақида фикр алмашдилар.

Akorda.kz, 2019-05-29, 18:41 68
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.