26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
С. Сўярқулов: ''Санъатим элга манзур''

Ҳеч бир тўйни карнай-сурнай, ноғораю чилдирмасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзлигимизни англатувчи бу миллий чолғу асбобларимиз қадим замонлардан буён қиз узатиш, ўғил уйлантириш, бешик тўй, суннат тўйларда янграб, инсон қалбига маънавий озуқа бериб келмоқда. Шу боис ҳам карнайчилик касбини эъзозлаб келаётган ёш санъаткор Шимкент шаҳрининг Қизилжар даҳасида истиқомат қилувчи Саидакбар Сўярқуловни (суратда: чапдан бешинчи) суҳбатга чорладим.

– Ўзбек миллий санъатимиз хази­на­­­­­­­­­­­­­­си жуда бой, – дейди у. Кўп асрлик мусиқий меросимиз йўқолиб кетмасин деб, кунда-кунора янги қў­­­­­­­­­­­­­­­­­шиқ­­­лар бас­­­­­­­­­талаймиз. Карнайни 12 ёшим­­­дан бош­лаб чаламан. Мактабдан бўш пайт­­­ларимда устозим Маҳкам Эл­­то­­евнинг ҳузурига бо­риб, уни пуф­лаш сир­­­лари би­лан тани­шар­дим. Бу касб кучли иро­да, сабр-бардош талаб қилади. Бо­шида роса қийналганман, ҳатто бош­қа касб танлайман, деб ўзимга-ўзим сўз берган пайтларим ҳам бўлган. Би­роқ, юрак амрига қулоқ солмаслик ях­ши натижа бермаслигини билиб, яна ўз соҳамга қайт­ганман. Болаликдаги қи­зиқиш, кар­найга муҳаббат кундан-кунга ри­вож­­­­­ланиши учун қўлдан кел­ган­ча ҳа­ра­кат қиляпмиз. Таассуфки, ке­­йинги пайтларда тўйларимиз европа­ла­­шиб боряпти ҳатто. “Ёр-ёр”ни ўз­гар­­­­­­­­­­­­­­тириб юбораётганларда мил­лий руҳ­­­ни уйғотиш жуда қийин. Ҳо­зирги кун­да “Умид” гуруҳининг энг ёш карнай­­чисиман. Гуруҳимиз таш­кил этил­га­нига яқинда 10 йил бўла­ди. Барибир, биз­нинг тўйларимиз бош­қача-да. Ўзбек миллий чолғу асбоб­ларидан, карнай-сурнай, доирасиз тўйда файз бўлмайди. Байрамлар, тўй-тантаналарда буюртма асоси­да хизмат қиламиз. “Тўйлар мав­су­ми” қизиган паллада ишимиз анча юри­­шади. Кўпчилик, бошқа пайт нима қи­ла­сизлар, деб сўрайди. Ярат­ган­­­­га шукр, юртимизда ҳар куни тўй-тан­тана, ҳатто қишда ҳам кўп тадбирлар уюштирилади. Фақат Рамазон ойида бироз дам оламиз. Бун­дан ташқари, ўзимизнинг кичик оилавий биз­­неси­миз бор, шун­га қа­рашаман. Тўю танта­на­лар учун ҳозирги кун­да ёз-қиш танлаб ўти­­рилмайди. Тад­бир­кор­лар­га раҳмат, шаҳ­римизнинг ҳар қа­да­мида тўйхона. Бу ерда яра­тил­­ган ша­роитлар кўпчиликка манзур бўл­моқда.

Устозларимнинг ижод мактабида таҳ­сил олиб, улардан ўрганган нарса­ла­­­римни ўз хоҳишим билан янада бо­йи­­­­­­тишга ҳаракат қилаяпман. Мана шу соҳада қандай муваффақиятларга эриш­­­ган бўлсам, аввало, ота-онам яратиб берган шароитлар, устоз­ла­рим­нинг менга  ишончи туфайлидир. 

– Ҳар бир санъаткорнинг жамият олдидаги вазифаси – эл-юрт корига камарбаста бўлиш. Шундай эмасми?

– Санъатнинг но­ни оғир. Ўз устин­гиз­да ишлашдан тўхтаган кунингиз эл наза­ридан ту­шиб қолишингиз турган гап. Чунки, сиз­нинг маҳоратингиз маънавий қиё­­фан­гизни белгилаб беради. 

Тўй маросимлари ва халқ шодиё­на­ларига борганимизда, бизни яхши кай­фият, хурсандчилик билан кутиб оли­­шади. Бу ҳам касбингга бўлган иш­тиёқни янада кучайтиради. Аллоҳ бизга шундай истеъдод ато этиб, эл на­зарига тушишни буюрган экан, одам­лар­нинг талабига жавоб бера оладиган да­ра­жада ижод қилишга мажбурмиз. 

– “Жанубий Қозоғистон” газетасига тилакларингиз.

– Онам поликлиникада ишлайди, шу газетага обуна бўлган. Ўзим ҳам сиё­­сатга қизиққаним учунми, ҳар со­ни­ни диққат билан кузатиб бора­ман. Юртимизда бўлаётган сиёсий ўзга­риш­лар, ҳамқишлоқларимиз ҳаёти, турфа хил янгиликлар – барча-барчаси мана шу нашрда намоён. Янгиликларни телевизор орқали кўриш бошқа, уни соф она тилингда ўқиш бошқа, улар­ни тушунадиган даражада етказиб бе­раётган таҳририят ходим­ларига ол­қишим чексиз. Ҳозир обуна айни қи­зи­ган палла бўлса керак, шу­нинг учун бар­ча миллатдошларимни “Жанубий Қозоғистон” газетасига обу­на бўлишга чақираман.

– Тилакларингиз учун раҳмат, Са­­­­­ид­­­­­­­акбар!

Д. ЗИЁМАТОВА, 2019-05-30, 12:18 165
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.