26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Аждодлар ҳоки топталмайди

Туркистондаги эски шаҳарчанинг ўрни 2 500 йиллик маданий қатламлардан иборат. Ўтган талай асрлар мобайнида турли воқеа­лар содир бўлгани аниқ. Қадим шаҳардаги жангларда ша­ҳид бўлганларнинг дафн этилиши ҳам турлича бўлган. Х. А. Яс­савий мақбарасининг атрофида қозоқ халқининг ҳам буюк шахс­­­­­ларини хосиятли жойларга дафн этиш, қозоқ хонлигидан 500-600 йил илгари бошланган. 

Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот анжуманида профессор, тарихчи Хазиретали Турсин мақбара атрофидаги суяклар чиқиши сабабларини бир неча далиллар билан исботлаб берди.

– Биринчидан, қазилма ва қу­­­­рилиш ишлари пайтида топи­лаётган қабрлар таниқли инсонлар тарихий шахсларники бўлиши мумкин. Бундай тақдирда маййит пардозланиб, қайта кўмилган. Иккинчи шароитда мақ­­­­баранинг атрофида Работ, Шаҳ­рис­тон каби катта қўрғонлар бўлган. Масалан, Амир Темур пайтида ҳам жанглар бўлиб турган. Тарих­чилар энг сўнггиси полковник Верев­кин­нинг отрядидан мудофаа пайтини келтиришмоқда. Ўша жангда атроф­да хандақлар қазилган. Бир неча одамлар отилган. Бугунги кунда су­якларнинг чиқиши вафот этган одам­лар рисоладагидай кўмилмай усти­дан шунчаки туп­роқ тортиб қў­­йил­ган, дейди мута­хассислар. Учин­­­­­­­чи маълумот бў­йича, 18-19 аср­­­­­даги ва 1931-1932 йиллардаги очар­­чиликда мақбара атрофида ўлган одамларни ташқарига чиқариб, мах­сус чуқурга кўмишган, – дейди Хаз­­­­­­­­­­­­­­­­­ратали Турсин.

Шунингдек, матбуот анжу­ма­нида қатнашган ҚМДБ ходим­лари то­пил­ган маййитлар урф-одат ва ру­сум бў­йича қайта дафн этилишини айт­дилар. 

– Шариат бўйича қабристоннинг ичига қўйилган энг сўнгги одамнинг қабри 40 йил ўтгандан кейин, суриб ташланиб, ўрнида қурилиш ишла­­рини олиб бориш мумкин. Агар бош­­ланиб кетган қурилиш мин­тақа­ларида ўтаётган қазилма ишларида одам суяклари топилса, улар ҳам матога ўралиб, бошқа жойга кў­ми­лади, – дейди Туркистон шаҳри бош имоми Жусипбек Айдарбекули.

Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2019-05-30, 12:21 66
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.