26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жабрдийдалар бошини силаган юртмиз

31 май – сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш куни

Юртимизнинг деярли ҳар бир хонадонига ўтган асрнинг 30 йиллари мудҳиш воқеалари билан кириб келган. Миллий анъаналарини қадрлаганлар унсур аталган, мусулмонлик  фарзини адо этаётганларга “халқ душмани” тамғаси босилган.

...Бундай кунлар боболарим тақдирига ҳам битилган. Ўша йилларда чечак туфайли би­рин-кетин ҳаётдан кўз юма­ётган бувамнинг фар­занд­­­­­ларига жаноза ўқитгани ва уларни хотирлаб, яқинларига Қуръон хатм қилдиргани учун раҳматли бувам Саидағ­зам­хўжа Саъдулла ўғли ҳам Урал­га ўн йилга бадарға қилин­ган. Касбу-кори туфайли ҳибс­­да ҳам обрў қозонишга эриш­ган. “Узбекский поп” деб ном олган бувам тикувчилик кас­бини темир панжара ортида ҳам улуғлаб ўтди. Зобитлар, нозирларнинг махсус кийим­­лари, шинель ҳамда ки­тел­­­ларини бувам тикиб бе­рар­кан. Ўша даврнинг тарбия­­сими ё маънавий тамойилла­рига содиқликми, сўнгги кун­лари­гача бувам галифе ши­­ми ва кителини ардоқларди. Ҳибс­хо­надагилар ҳам пай­шан­­бани ях­ши кўришар экан. Бувам раҳматли уларнинг дунёдан ўт­ган ота-онаси, ерга берган фар­­зандларини хо­тирлаб, ош дам­­лаб бераркан... 

Бахтли тасодиф туфайли бу­вам ҳибс­­дан қайтиб, оила қурди, кўр­­ган икки фарзандини кўз қо­рачиғидек асраб, вояга етказди. Шундай синовларга бардош бериб ўтган, тақдир чиғириқларида обдон тоблан­­ган инсон зурриёти экан­ли­­­гимдан ғурур ҳиссини туяман. Бироқ бундай бахт­ли кунлар ҳаммага ҳам на­сиб эт­ма­ди... Қанчадан-қанча ҳам­­­­юрт­ла­­римизнинг қони тўки­либ, улар­га жаноза намо­зи ҳам насиб этмаганига тарих гувоҳ.

– Вилоятимиздан 2500 ки­ши халқ душмани сифатида қатл этилди, 7000 на­фар ҳам­­юртимиз бадарға қи­линди, – дейди Шимкент шаҳар сиё­­сий қатағон қур­бон­­­­­­­­­­лари му­зейининг мутахас­сиси Дари­ға Бейисова. – Рес­публика бў­йича 25 минг киши отилган бўл­са, 113 минг на­фари сургун қи­линган. Му­зе­йимизни 2001 йили ҚР Пре­зиденти Фармони билан, шахсан Элбошининг ўзи очган. – Экспонатлари му­­зе­йимиздан жой олган қа­та­­ғон қурбонларининг ав­лод­­­лари қандай азоблар би­­­­лан кўчирилгани ҳақида ота­­ларидан эшитганларини га­пириб беришди. Уларга кўр­сатилган зулм бошқа ҳеч бир инсон тақди­рида қай­та­рилмасин. Ҳам­юрт­­ла­римиз улар­га оғир кун­лар­да таянч бў­­­­­­­­лишди. Очар­чи­лик йиллари бў­лишига қа­рамасдан, сўнгги нонини бў­лишиб ейишди. Туғилган гў­шасидан, бошпа­насидан айрилиб, бутунлай ёт юртларга келиб, бошқа миллатлар билан елкама-ел­ка яшашни тасаввур қилинг. Чегара ҳудудларидан кўчирил­ган фуқароларга ҳам қатъий талаблар қўйилди. Улар кў­чи­­рилган вилоятларда 20 йил яшашлари керак эди. Акс ҳолда, қамоқ жазосига маҳ­кум этилишини би­лишар­ди. Бу “мутлақо махфий” бел­ги­си остида 1937 йил 21 ав­густ­­­даги СССР Халқ ко­мис­сар­лари кенгаши ва Мар­казий қўмитанинг 1428-326 рақамли фармойишида акс эттирилган.

Юрт бошига тушган кўр­гу­ликлар синовларга бардош бер­ган қардошлар йиллар ўти­ши билан кўп миллатли мус­тақил Қозоғистоннинг сабр-­­­­­бардошга, меҳнатга, умид­­­­га йўғрилган мустаҳкам пой­­­­­деворини қўйишди. Юртимиз аҳлининг ҳамжиҳатлиги ту­файли элимиз барча соҳа­лар­да муваффақиятларга эри­­­­­­­шиб, бутун жаҳонга та­нилди. 

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-05-30, 12:23 533
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.