26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жетисай тарвузлари экспортга чиқарилди

Туркистон вилояти Жетисай тумани Жайлаукўл аҳоли манзилида яшовчи миришкор деҳқон Совет Тастанули тарвузнинг илк 40 тоннасини Россиянинг Новосибирск шаҳрига жўнатди. 

Йигирма йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келган полизчи март ойида 4 гектарга тарвузнинг “Атаман” навини экканди. Ҳосилдорлик гектарига 30 тоннани ташкил этмоқда. Деҳқон тарвузнинг  килосини 220 тенгедан сотмоқда.

– Бу йил туманимиз иқлими деҳқончиликка жуда қулай келди. Натижада, март ойининг биринчи беш кунлигида пленка остига тарвуз экдик. Экин майдонининг ҳар гектарига тахминан 1 млн.тенге харажат қилдик. Об-ҳаво қулайлиги сабаб, бугун, мана, биринчи ҳосилимизни савдога чиқардик, – дейди Совет Тастанули.

Деҳқоннинг тарвузи биринчи ҳосил эмас. Бундан 15 кун аввал у 4 гектардан 100 тоннадан зиёд карам ҳосили олган. Килосини 150-180 тенгедан сотибди. Ҳосил йиғиштириб олингач, унинг ортидан пахта эккан.

Бугунги кунда “С-Тастаната” деҳқон хўжалигининг экин майдонида 50га яқин киши меҳнат қилади. Уларнинг ҳар бирига кунига 3-4 минг тенгедан ҳақ тўланмоқда.

Жетисай тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-31, 19:17 637
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.