26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
311 минг ўқувчи лагерда дам олади

Туркистонда вилоят ҳокимлиги қошидаги балоғат ёши­га тўлмаганлар иши ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қи­лиш комиссиясининг мажлиси ўтди. Вилоят ҳокимининг ўрин­босари Малик Ўтарбаев раислик қилган мажлисда учта масала муҳокама қилинди.

Биринчи масала бўйича Тур­кистон вилоят таълим бош­қар­маси раҳбари вази­фа­сини ба­жарувчи Ардақ Са­­диқованинг маърузаси тинг­­ланди. У ёзги таътил вақтида ўқувчиларнинг хавф­­­сизлигини таъминлаш, бўш вақтини унумли ўтказиш ва ахлоқи ночор болалар билан ишлаш масалалари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, жо­рий йилда вилоятдаги 23та соғ­ломлаштириш лагерига 33 минг бола қабул қилинади. Республика миқёсидаги лагер­ларда эса минтақамиздан 1100 нафар ўғил-қиз маданий ҳордиқ чиқаради. Вилоятдаги 902та мактаб қошидаги ла­герларда ҳам ўқувчилар дам оладилар. 1-10-синфларда ўқийдиган 443661 ўқувчидан 311 минг на­фарини, яъни 70 фоизини мактаб­лар қо­шидаги ва шаҳар ташқа­ри­си­­даги соғломлаштириш мас­­­­­­канларига жойлаштириш ре­­­­жа­ланган. Шунингдек, улар турли тўгараклар, мада­­­­ний тад­бир­лар, спорт сек­­­­­­­ция­ларига жалб қилинади.

Мажлисда вилоят оила, бо­ла­лар ва ёшлар ишлари бош­қармаси раҳбарининг ўрин­­босари Ма­рат Садибек ёш­­ларнинг қоби­лиятини оши­риш­га йўнал­ти­рил­­ган тад­бирлар тўғрисида гапир­ди. Вилоят бандликни мувофиқ­­­­лаштириш ва ижтимоий дас­­­­­­тур­лар бошқармаси раҳ­ба­рининг ўринбосари Нуржан Нурашев эса касб-ҳунар ли­­­­­­цей ва коллежлари битирув­чиларини иш билан таъ­мин­лаш, уларни ижтимоий то­­мондан қўллаб-қувватлаш ва кас­бий ўқувга йўллаш ҳақида маъруза қилди.

Болалар тарбиясига қатъий эътибор қаратиш за­­­­­­­­­­­рур­лигини айтган Малик Ўтар­­­­­­­баев соҳа­да камчиликка йўл қўйган қатор раҳбарларга иш­ни жонлан­тириш­ни топ­ширди.

– Бугунги кунда жамият ол­дида турган асосий вази­фа­лардан бири – болалар ва ўсмирлар ора­си­даги ҳу­қуқ­бу­­зарликларнинг олдини олиш­­­дан иборат. Мазкур со­ҳа ви­­­­­­­­­­­­­­лоят ҳокими Ўмирзақ Шў­ке­­­евнинг бевосита назо­ра­ти­да. Шунинг учун балоғат ёши­га тўл­маганлар бўйича мажмуавий тадбирлар режа­сини қайта кўриб чиқиб, тас­диқ­лаш зарур. Мактаб ўқув­чиларининг ёзги таътилини юқори савияда ташкил қи­лиш лозим, – деди вилоят ҳо­­­кимининг ўринбосари.

Энди вилоятимизда ОАВ ва интернет тармоғида зўра­вон­лик ва шафқатсизликка қар­ши тадбирлар ўтказилиб, бола­ларни ташувчи транс­порт воси­таларининг тех­ник ҳолатига мониторинг юритилади. Шунинг­дек, тў­гаракларга қатновчи­лар­нинг сонини ошириш иши жонлантирилади. Болаларни су­зишга ўргатиш ва чўмилиш ҳав­заларини кўпайтиришга им­кон берадиган “Хавфсиз сув” ёзги акциясини ўтказиш ҳам ре­жалаштирилган. Кол­­­леж бити­рувчиларини иш би­­лан таъмин­лаш борасидаги ишлар ҳам кучайтирилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-03, 10:33 108
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.