26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўзбекистон Бош консули – Туркистонда

Туркистон шаҳрида Туркистон ви­лоя­ти ҳокимининг ўринбосари Мейир­жан Мир­­­залиев билан Ўзбекистон Респуб­лика­си­нинг Алматидаги Бош консули Аб­рор Фат­­ҳул­лаевнинг учрашуви ўтди. Музо­ка­ралар чоғида томонлар халқаро ту­ризм­ни ри­вож­лантириш масалаларини муҳокама қи­лишди.

– Ўзбекистонга кириш сайёҳлигини ривожлантириш ҳамда унинг Туркистон вилоятига яқин жойлашганини эътиборга олиб, биз шаҳарларимизда хорижлик туристларнинг қизиқишини кучайтирадиган қўшма туристик пакетларни тузишни таклиф қиламиз, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев.

Марказий Осиёда жадал ўзгараётган вазият ту­файли минтақадаги транспорт, логистика ҳамда хиз­мат кўрсатиш соҳасида трансчегаравий ҳамкор­ликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилмоқда. Бунинг учун Осиё Тараққиёт банкининг ёрдами  билан Туркистон вилояти ҳокимлиги “Шимол – Жануб” хал­қаро транспорт даҳлизининг стратегик қисми ҳи­собланган “Туркистон – Шимкент – Тошкент – Хў­жанд” иқтисодий даҳлизининг ташаббускори бўлди. Шу билан бирга, минтақанинг “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” халқаро транспорт даҳлизи бўйида жойлашиши Хитой ва Европанинг миллиардли бо­­­зорларига кириш учун ижобий транзит ҳамда логистик имкониятларни очади.

Ўз навбатида Бош консул А. Фатҳуллаев ушбу лойиҳаларнинг икки давлат иқтисодиёти учун му­ҳим­­­­­­­лигини таъкидлади. Шунингдек, Туркистон мин­­­­тақаси Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон компанияларининг қўшма лойиҳаларини ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга эканлигини маълум қил­ди. Бугунги кунда Ўзбекистондан Қозоғистонга асо­сан сабзавот, мева-резавор, қуритилган мева, тўқи­мачилик ҳам­да автотранспорт воситалари каби то­варлар етка­зилмоқда, Қозоғистондан Ўзбекистонга  эса ун, нефть маҳсулотлари, металл ва цемент им­порт қилинади.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни ривож­лантиришга тайёр эканликларини билдиришди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-03, 10:40 128
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.