26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Саноати жадал ривожланаётган минтақа

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев хизмат сафари билан Жамбил вилоятига келди.

Давлат раҳбари иш сафарини минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи “Қазфосфат” МЧБ фаолияти билан танишишдан бошлади.

Қозоғистон Президентига йилига 300 минг тоннадан 500 минг тоннагача минерал ўғит ишлаб чиқарувчи технология тармоғи ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, корхонада маҳаллий хомашёдан фойдаланилиши, Қоратов шаҳрида қазилган фосфат хомашёси шу ерда қайта ишланиши ҳақида маълумот берилди.

– Бу – кимё саноатида, шу жумладан, сариқ фосфор ишлаб чиқаришга ихтисослашган халқаро даражадаги етакчи корхона. Ушбу имкониятлар халқаро бозорларга ўз маҳсулотларингиз билан чиқишга ижобий таъсир кўрсатади. Рақобатбардошликни янада кучайтириш лозим, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Мазкур корхона 1951 йили ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти – кимё саноати. Мингдан зиёд ишчи меҳнат қиладиган бу заводда ўртача ойлик маош – 148 минг тенгедан ошади. Корхонанинг маҳсулотлари Европа иттифоқи давлатлари, АҚШ, Хитой, Япония ва БААга экспорт қилинади.

Давлат раҳбари, шунингдек, Халқ қаҳрамони Ғазиз Байтасовнинг оиласи билан учрашди.

Давлат раҳбарига хизмат фаолиятида қаҳрамонларча ҳалок бўлган 

Ғ. Байтасовнинг хотирасига ўрнатилган ёдгорлик тахтачаси, унинг фотосуратлари, медаллари кўрсатилди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Халқ қаҳрамонининг рафиқаси ҳамда ўғиллари билан суҳбат давомида оталарининг жуда масъулиятли ва қийин вазиятда ҳам ўз ишига содиқ қолганлигини, унинг мардлиги ҳеч қачон унутилмаслигини таъкидлади. 

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев «Арай Плаза» мажмуасида ўтган якунловчи йиғилишда  қатнашиб, минтақанинг таълим, соғликни сақлаш ва бошқа муҳим соҳаларига тўхталди. Шунингдек, вилоятнинг иқтисодий имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш, туризмни ривожлантириш, минтақалар орасидаги тафовутни камайтириш, бу ерда долзарб бўлиб турган уюшган жиноятчиликни бартараф этиш, йўлларни яхшилаш, таълим иншоотларини кўплаб қуриш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятини яхшилаш, айниқса минтақадаги ўғирлик ҳолатларининг олдини олиш борасида аниқ топшириқлар берди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев учрашув сўнгида шифокор, ўқитувчи ва тадбиркорлардан бир гуруҳини “Алғыс хат”лар билан тақдирлади. 

Akorda.kz, 2019-06-03, 20:18 50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.