26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жозибадор ваъдалар

Туркистон вилояти полициячилари интернет-товламачини қўлга олишди. У сайт орқали муайян пул эвазига “ёғли” ишга жойлаштиришни ваъда қилган...

Товламачи замонавий технологияни қўллаб, жозибадор ваъдалар орқали олти нафар шахсни тузоғига илинтиришга муваффақ бўлибди. Жабрдийдалар май ойи бошида вилоят полиция департаментининг криминал полиция бўлимига ариза билан мурожаат қилишган.

Шикоят муаллифларининг кўр­­­­­сат­малари асосида криминалистлар фоторобот ишлаб, товламачига қидирув эълон қилишди. Унинг шах­сини аниқлаб, қўлга олиш учун уч ҳаф­тага яқин вақт кифоя қилди. Му­ваф­фақиятли юритилган тезкор тад­бирлар давомида Туркистон ви­­­­лояти полиция департаментининг криминал полиция ходимлари Шимкент шаҳ­ридаги ижара уйларнинг бирида вилоя­тимизда истиқомат қилувчи ёш фуқарони қўлга олдилар.

Ашёвий далилларнинг бисёрлиги боис товламачи дарров айбига иқрор бўлди ва ўз найранглари ҳақида маълу­мот берди. Гумондор асосан ўзи ўй­лаб топган режа асосида Атиров ви­лояти ва Сўзоқ туманларида вахта услубида иш таклиф қилган, ишга қабул қилиш борасида қатор эълонлар берган. Ойлик маош 200-300 минг тен­ге атрофида бўлишини ваъда қил­ган. Ҳа, ҳақиқатан жозибадор ваъда...

У жабрдийдалардан ташкилий хиз­матлар учун “Qiwi-кошелок” орқали пул олган. Ўзининг алоқа телефони рақамини қолдирса-да, тез-тез улар­ни ўзгартириб турган. 

Умумий ҳисобда йигитча ишонувчан шахсларга 2 млн. тенге зарар етказ­ган. Гумондор шунга ўхшаш жиноят учун муқаддам судланган экан. Суд­гача тергов ишлари бормоқда. Поли­циячилар жабрланганлар сафи янада кенгайиши мумкинлигини тахмин қи­лишмоқда.

Мақсад БЕК, 2019-06-04, 10:16 60
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.