26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Улгурган улгурди ёки кредит олишда ҳушёр бўлинг!

Маиший техника воситаларини  фоизсиз кредит ҳисобига олиб, ой сайин маошидан тўлаб турган ҳамюртлар унинг анча қу­лай­ли­ги, насия салмоғи ҳам де­­­яр­ли сезилмаслигини кўп ай­ти­­шади. Уларнинг хизмат­­ла­ри­дан фойдаланганим боис, шаҳ­­римиздаги иккинчи даражали банк ходимларидан бот-бот қўнғироқлар бўлиб ту­ради. “Мил­­­­­­лионгача кредит олиш им­конингиз бор. Истаган пай­тин­­­­­гизда уйдан чиқ­май хиз­мат­ларимиздан фойда­ланишингиз мумкин. Насия тўлаш тарихингиз банкларда ижобий таассурот қолдирган. Шу боис, сиз билан ҳамкорликни да­вом эттиришга тайёрмиз” де­йишади улар. Бундай қўнғироқлар жонга теккач бир куни шундай жавоб беришга ҳам тўғри келди: “Сизлардан фоизсиз техник ашё­­­­­­ларни харид қилганман. Би­­­­роқ, фоизли кредитлар олиш­дан Ярат­­­­­­­­­ганнинг ўзи асра­­син. Хиз­­­­­­матин­­­­­­­­­­гизга раҳмат!”. “Кредит, уйга кел­ган қо­ра ит” де­­­ган хулосаларни қарз юкидан кўп куйганлардан эши­тиб, бежиз айтилмаганлигига гу­воҳ бўл­ган­­ман. Молиявий қийин­­­чиликлар гирдобига тушиб, бошга дўппи тор келиб қолган чоғда би­рон бир қариндошингиздан қарз сў­рол­майсиз, чунки ҳар бир оила ҳа­мин қадар рўзғор тебратиб тур­­гани маълум. Иложсиз қолган ва­зиятда банкларга мурожаат қи­ласиз. Улар хизматларининг шарт­ларини майда ҳарфлар билан тўл­дирилган бир дунё ҳужжатлар би­лан тақдим этишади. Танг аҳволда қолган киши учун халоскор бўлиб кўринган банк шартларини деярли ҳеч ким ўқимайди. 

Бу хизматлар эвазига қанча устама билан олаётган маб­лағ­ни қайтара оламизми йўқми, кўп­­чилигимиз мушоҳада қи­­­либ ўтир­маймиз ҳам. Иложи бо­рича  пул­ни олсагу, кўзлаган мақ­­сад­­­­­ларимизга сарфласак, дея оши­­­­­қамиз – узатилаётган қиз­га сеп харид қилиш керак, қуда­лари олдида уялиб қолмасин, тўй­нинг дастурхонини ҳам тўкин қи­лиш керак, салондан янги ма­­шина олиш керак ва ҳоказо. Тў­­ланиши йилларга чўзилади қарз­нинг қанча машаққатлар кел­тириб чиқаришига эса, амалда гувоҳ бўляпмиз. Дўппини бир чеккага олиб, йиллар мобайнида қанча тўлаётганимизни бир ҳи­соб-китоб қилсак, қарзимизни икки-уч баробар қилиб қайтара­ёт­ганимизни англаймиз. Фоизи майлику-я, унга қўшимча равишда маз­кур кредитингизга тўлов қабул қилаётгани учун ой сайин банкка комиссия тўловини ҳам тўлаб бо­расиз. Мантиқни қаранг: қарз оляп­сиз + фоизини тўлаяпсиз + унинг ҳисобини юритиб тургани учун банкка комиссия тўлаяпсиз!

Табиийки, ҳужжатда сизнинг имзоингиз турибди, бироқ нима учундир бу нарсалардан беха­барсиз. Ҳисоблаб кўрилса, баъзи юртдошларимиз фақат комис­сия­нинг ўзига миллионлаб тўлаб қўйи­шаркан.  

ҚР Миллий банки берган маълу­мотга кўра 2018 йилда фа­­­қат жисмоний шахсларга 3,31 трлн. тенге истеъмол кредити бе­­­рил­­­ган. Йил охирига келиб  ипо­те­ка кредитлари  ҳажми 1,3 трлн. тен­гени ташкил этган. Мана шу миқдордан келиб чиқиб, фақат ко­миссияларнинг ўзида жисмоний шахслардан банклар қанча да­ромад олиб ўтиришганини тасав­вур қилса бўлади. 2016 йилга қа­дар бундай комиссияларнинг  тури 40 га яқин бўлиб, шу йилнинг 1 июлида уларнининг турлари қисқарди. 2018 йил 16 июлдан қарз­дорларнинг  харажатларини қис­қартириш мақсадида жисмоний шахсларга  ипотека кредити бў­йича банк ҳисоби юритишида ко­миссия олиниши тақиқланди. Би­­­­­­­­­­­­роқ, шундай бўлсада, ҳамюрт­ларимиз комиссияларни тўлайве­риш­ди. 

Жорий йилнинг 21 январидан Миллий банк ташаббуси билан фу­­­­қаролар манфаатларини ҳи­моя­­­лаш мақсадида “Қозоғистон Респуб­ликасида Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” Қонунига ўз­гартишлар киритилди. Унга кўра энди тадбиркорлик фао­лияти билан боғлиқ бўлмаган хизматлар ва товарлар хариди учун жис­мо­ний шахслардан банк заёми шарт­номаси учун комиссиялар оли­ниши тақиқ­­ланади. Қонун жорий йилнинг 4 мартида кучга кирди. Шу кун­дан эътиборан банк­дан насия олаётган жисмоний шахслар комиссия тўловларини тўлаш­май­ди. Юртимиздаги беш­та иккин­чи даражали банк – АТФ банк, Альфа-Банк, Евроосиё бан­ки, Каз­коммерцбанк(Халқ банки ҳу­қуқ­ларида), ForteBank шахсий ташаббусига кўра амалдаги шарт­номалар асосида бир томон­ла­ма тартибда комиссиялар тў­ло­ви бекор қилинди. 18 мартдан бош­лаб юқоридаги банклар қарздор­ларига бу ҳақда хабарлар тар­­­қатди. Миллий банкнинг ҳи­­­со­бича, бешта банкнинг комис­сия­ларни бекор қилиши қарийб 180 минг мижознинг деярли 30 млрд. тенгесини тежаб, ҳамён­ларида қолдирар экан.

Шимкент шаҳар судида бўлиб ўтган йиғин айнан мана шу маса­лага бағишланди. Шимкент ша­ҳар адвокатлар ҳайъатининг ташаб­буси билан уюштирилган дав­ра суҳбатида Шимкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича суд ҳайъатининг раиси М. Парме­нов, шуҳар суди судьялари В. Ми­­­рошников, А. Чокморова, Г. Қи­­­­­­­­дирбаева, оқловчилардан С. Бай­­­­­­­муратов, Шимкент шаҳридаги ик­кинчи даражали банкларнинг  вакиллари иштирок этишди. Судья В. Мирошников ўз сўзида ко­мис­­сия тўловларини олиш тарти­би­ни белгилайдиган қонунга ки­ри­тилган ўзгартишлар анча баҳс­­ларга чек қўйганини маълум қил­ди. 

– Қонунга ўзгартишлар 21 ян­варь куни киритилди, 3 февраль ку­ни эса у кучга кирди. Мазкур қо­­нуннинг 2-модда 2-банди эса, “мазкур қонун кучга кирган кундан бошлаб бир ой ўтгандан сўнг ту­зилган шартномалар” бў­йича банк­­ларнинг комиссия оли­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ши та­­қиқланди, – деб иқтибос кел­тир­­­­­­ди судья. – Демак, жорий йил­­­­­­­­­нинг 4 мартидан бошлаб бун­дай тўловлар олиниши тақиқланган. 4 мартга қадар банклар комиссия олишга ҳақли бўлишган деб анг­лаш лозим. Шундай бўл­са ҳам, қонун 4 мартга қа­дар ту­­­­­­­­­­­­зил­ган шартномалар асосида ко­мис­сия­лар олишни тақиқ­ла­ётгани йўқ. Янги қонунга қа­дар судлар қарз­дорларнинг ҳу­­­­­­­қуқларини ҳимоя қилиб, комис­­сияларни улар­га ун­дириб бе­ришди. Буни сод­­­дароқ қи­либ ифо­­­даласак, қо­нун кучга кир­ди, комис­сия тў­лов­ларини суд ор­қали қай­таришга муваффақ бўл­­­­­­­ганлар ул­гуриб қолишди, ке­­­­­чик­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­канлар эса...

Александр Арутюнян, адвокат:

– Комиссиялар масаласида кўп мижозлар бизга мурожаат қилишди, ҳали ҳам улар комис­сияларни қайтариш умидида, анчаларига самарали хизмат кўр­сатдик. Қарзларни милли­он­лаб ундирган банкдан маблағни қайтариш бўйича суд ҳукмлари чиқди. Анча мижозларимизнинг  молиявий ҳуқуқларини ҳимоя­лашга улгурдик. 

Судья  А. Чокморова:

Ҳар бир иш юзасидан суд аниқ қарор қабул қилади ва мав­­­­­­­жуд вазиятлар эътиборга оли­нади. Комиссияларни ундириб бе­риш хизматларини тавсия эт­ган ҳуқуқшунослар самарали фаоли­ят юритишди. Биз бундай ва­зият­ларни ҳам ўрганиб чиқдик. 

Кимдир банкларни, кимдир эса судларни айблаяпти. Бироқ, эъти­­­­­­­­­­­­бор жоизки, кўпчилик кредит ола­­­­­­ётган пайтда  шартномаларни деярли ўқимайди. Ундаги кўп жи­ҳатлар эътибордан четда қо­либ кетади. Фуқаролик ко­дек­си­да эса ўз эркига кўра шартно­мани имзоладими, у ҳолда ма­ж­­­­буриятни тўла ҳажмда ва сўнг­­гигача бажариш керак. Шу боис ҳам ҳамюртларимизга имзолаёт­ган ҳужжатларини диққат билан ўрганиб чиқишни маслаҳат бе­раман, айниқса кредит олаётган пайтингизда ҳушёр бўлинг. Бор­­­­­ди-ю банк 4 мартдан кейин тузи­­­­­­­­лаётган шартномага кўра комис­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сия олаётган бўлса, суд у ҳолда қарздорнинг ҳуқуқларини ёқ­­лай­­­­­­­ди. Бу шартноманинг қачон тузил­ганига боғлиқ. 

Йиғин поёнида адвокатлар, судьялар, банклар вакиллари жисмоний шахслар банклар би­лан битимни имзоламасдан ав­вал ҳуқуқшунослар билан мас­лаҳатлашиб, иш кўрсалар, тушун­мовчиликларга, суддаги даъво­ларга барҳам берилишини эъти­роф этишди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-06-04, 10:21 102
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.