26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Табиатни асраш – бурчимиз

“Дунё – денгиз. Сузишни хоҳ­лайсанми? Эзгу ишлардан кема яса”

Абу Абдуллоҳ Рудакий.

Халқимиз табиатни онага менг­зайди. Табиат – бизга ота-бобола­римиздан мерос  қолган қадриятимиз. Чунки, унда тириклик ўсиб-унади. Табиат ўзидаги бор яхши нарсаларни одамларга, жонивор­ларга беради. Ота-боболаримиз қадимдан минглаб бош мол ўстирса ҳам ернинг чангини чиқармай, ҳосилдорлигини йўқот­май, Буюк Даштни макон тутган ёввойи  жониворларга ҳам ғамхўр бўла билган. Халқимиз тоғни талқон қилиб, ерни те­­­ран шудгорлаб, кўл ва дарёларни бир ир­моққа тушириб, эл учун бироз эзгу иш­ларни амалга оширди. Фан-техника ин­қилоби юз берди. Кўплаб алп корхоналар ишга туширилди. Афсуски, фан ва тех­никанинг зўр му­ваф­фақиятлари, жадал ривожланиши одамзоднинг борган са­ри очкўзлик билан табиатга зарар кел­­­­­­тириши биосферадаги табиатнинг уйғун­лик қонунларини бузди. Натижада,  кои­нотимиз торайиб, ўзан-кўли булғаниб, яйловларнинг чанги чиқиб, табиат кўз ўнгимизда озиб-тўза бошлади. 

Одамларнинг соғлиги панд бе­риб, тур­ли касалликлар кўпайди. Қиш­лоқ­лар­да экологик, санитария-эпи­де­мио­логия аҳволи ночорлади. Ядро­вий порт­­­­­­­лашлар оқибатида саратон, сил, кам­­­­қон­лик, қандли диабет, қон босимининг ошиши, юрак, руҳий хас­такларга чалинган бе­морлар сони ортди. Қола­­­­верса, радиа­циянинг ўта ортиқ миқ­­дори аъзода хавф­ли ўсимта, ирсий ўзгаришларнинг пайдо бўлишига олиб келди.  

Республикамиз кўплаб минтақа­лари­нинг бугунги кундаги экологик аҳволи ночор. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбир­ларига давлат баҳоли қуд­рат маблағ ажратади. Бироқ, бу етарли эмас. Чунки ажратилган маблағнинг 50-60 фо­из­ли улуши Қозо­ғистоннинг йирик корхо­на­ларига тегишли.

Табиат, ўсимлик – тирикчилик таян­чи. Олимларнинг тахминларига кўра, сайёрамиздаги ўсимликлар йилига ҳа­вога 400 млн. тонна кислород чи­қа­рар экан. Яшил ўсимликларимиз ҳавони касаллик чақирувчи заҳарли газлардан тозалайди. Шу боис, ўсим­ликларнинг хизматини ҳеч бир мукам­мал механизм бажара олмайди.

Хўш, экологик офатдан қандай қуту­ламиз? Табиатни қандай соғ­лом­лаштириш мумкин? Бу жуда му­рак­каб масала. Атроф-муҳитни ифлос­лантирмаслик учун одам­ларда юксак тушунча бўлиши керак. 

Биз атроф-муҳитни ҳимоя қилиш зарурлигини болалар боғчасидан сингди­­­ришимиз, мактаблар, олий ўқув юртла­рида ёшларнинг та­биат­­га, атроф-му­ҳитга муносабатини ўзгар­тириб, эко­логик тар­бияни кучай­­тири­шимиз лозим. Ҳозирги замонга мос экологик мафкура дар­кор. Биз, катталар ёш авлодни кич­­киналигидан бошлаб табиатни се­виш­га, уни ҳимоя қилишга ўргат­масак, кўп нарсадан ютқазишимиз аниқ. Ҳар би­­­­­ри­мизнинг онгимизда, қо­нимизда, та­фак­куримизда табиатни асраш шарт, деган тушунча бўлиши лозим. Газе­­­­­­­­­та-журналларда мақолалар ёзиш, те­лека­­налларда маърузалар қилиш, оли­му ёзув­­­­­чилар билан учрашувларнинг натижа­си катта бўлади. Одамлар инсон та­би­ат­нинг бир қисми эканлигини бугун ту­­­шуниб етмаса, эртага кеч бўлади.

Мухтабар УСМОНОВА, 2019-06-04, 10:22 1657
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.