26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЭКСПО иншоотларининг бири – “Яшил мавзе”

ЭКСПО – 2017 Халқаро ихти­сос­лаш­тирилган кўргазмасининг очи­лиши арафасида “Яшил мавзе” кўп функционалли мажмуасининг янги бизнес-марказида матбуот анжумани ўтди. 

Тадбир доирасида журналистлар “Самұрық-Қазына” кўч­мас мулк жамғармаси” ҲЖ, “Астана ЭКСПО – 2017” МК” ҲЖ ва BI Group орасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги  меморандум билан танишдилар. Меморандумга кўра, “Яшил  мавзе” мажмуасини ЭКСПО – 2017 объектларидан бири сифатида киритиш тўғрисидаги қарор қабулланди. “Яшил мавзе” маж­муасининг “Самұрық-Қазына” кўчмас мулк жамғармаси” ҲЖ, “АТФ Банк” ҲЖ ва  BI Group қурилиш компанияси томонидан давлат-хусусий ҳамкорлиги  доирасида Давлат раҳбарининг ташаббуси билан  барпо этилганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

“Яшил мавзе” мажмуасининг асосий ғояси – Астана шаҳ­рининг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда экологик барқарор шаҳар туманини қуриш.

Хулосани дунёдаги 10 илғор меъморий-лойиҳавий компа­ниялар гуруҳига кирадиган AEDAS компанияси тақдим этди. ЭКСПО – 2017 кўргазмасининг бир қисми сифатида қабулланган “Яшил мавзе” мажмуасини таништирган “Самұрық-Қазына” кўчмас мулк жамғармаси” ҲЖ Бошқаруви  раиси Арман Жетписбай  унинг самараси ҳақида гапириб берди.  

– Бу мавзенинг энг асосий афзаллиги – энергия тежамкорлиги ва экологик талабларга мослиги.  Бозор нархидан юқорироқ бўлгани билан, бу уй-жой мажмуасида яшайдиганлар коммунал харажатларни 22 фоизгача тежай олади,  – деди у.

“Яшил мавзе” – LEED Campus Group томонидан серти­фикатланган МДҲ ҳудудидаги дастлабки мажмуа. Бундай  сертификатлашдан биргина иморат эмас, битта маж­муа­га бирлаштирилган барча иморатлар гуруҳи ўтди. ЭКС­ПО кўргазмаси пайтида мамлакатнинг илк электр авто­бус­­лари ёрдамида “Яшил  мавзе”гача бепул қатнов таш­киллаштирилади. Электр автобуслар – қозоғистонлик  муҳандислар ва “Higer” дунёвий автогигантининг қўшма лойиҳаси. Электр транс­портининг ушбу  туридан, шунингдек, қурилишда “яшил” технологиялардан фойдаланиш Қозоғистонда экология ва энергия самарадорлиги тамойилларининг амалга оширилишига яққол  мисол бўла олади. 

 

 

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА, 2017-06-09, 19:52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.